Get Mystery Box with random crypto!

​Ижро ва интизом Давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш | Bobur Bekmurodov

Ижро ва интизом

Давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш жараёнида ижро интизомига оид қатор камчиликлар мавжудлигига гувоҳ бўлмоқдамиз, жумладан:

кўплаб белгиланган вазифаларни кечикиб бажариш ҳолатлари;
Масалан, 2020 йил давлат дастурининг 70 дан зиёд бандлари
1 ойдан 10 ойгача ижро муддати кечикиб бажарилган,
39 та банд бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса-да, ўз вақтида қабул қилинмаган.

вазирлик ва идоралар томонидан "бажарилган" деб ҳисобот берилган айрим вазифалар моҳиятан бажарилмаслиги;
Бунда тегишли чора-тадбирлар режалари ҳамда "Йўл харита"лари тасдиқланган бўлса-да, ушбу ҳужжатларнинг ижроси таъминланмаслиги ҳолатлари мавжуд.

Бундан ташқари, ижро муддати кечиктирилган ёки қўшимча ишланиши белгиланган ҳолда, вазирлик ва идоралар томонидан кечикиш сабаблари юзасидан жамоатчиликка тушунтириш берилмаётганлик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Шу сабабли, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати февраль ойидан бошлаб Давлат дастурлари ижросини барча учун онлайн кузатиб бориш имконини берувчи очиқ электрон платформани ишга туширишни режалаштирган.

Шу билан биргаликда, ҳар ойнинг биринчи жума кунида Давлат дастури ижросига масъул ижрочи вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида брифинг ва жамоатчилик эшитувлари ўтказилиб борилади.

Давлат дастури ижроси юзасидан ҳар чоракда муқобил ҳисоботлар кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш амалиёти ҳам жорий қилинишини маълум қиламиз.

18 январь куни Президент давлат идораларида ижро интизоми, фармон ва қарорларнинг ижро ҳолати танқид қилиб, ижро маданияти даражасининг пастлиги ҳамда топшириқларнинг туб моҳиятини тушунмаслик — белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишига салбий таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлади. Адлия вазирлиги томонидан қатор таклифлар, шу жумладан назоратни олиб боришда жамоат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш механизмлари тақдим қилинди. Биз мазкур ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қууватлаймиз ва жамоатчиликни ушбу жараёнларда фаолликка чақирамиз.

@bbekmurodov