2023-07-25 09:35:00
Илм – ечимдир
Айтишадики: “Илм ўрганинглар, албатта уни ўрганиш яхшилик, уни талаб қилиш ибодат, ўз аҳлига таратиш эса қурбатдир.
Илм - жаннат аҳлининг йўли, ваҳшатда ҳамроҳ, ғурбатда йўлдош, хилватда суҳбатдош, яхши кунда далил, дўстлар олдида эса зийнат, душманлар олдида силоҳдир. Аллоҳ таоло у ила айрим қавмларни бошқалар уларнинг изидан юрадиган, феълларига эргашадиган етакчилар даражасига кўтаради.
Илм - зулматда кўзларга чироқ, заиф баданларга қувватдир. У бандани ахёрлар даражасига етказади дунё ва охиратда олий даражаларга кўтаради.
Илм ичида тафаккур-фикр юритиш нафл рўзага, музокараси эса нафл ибодатдаги қиёмга тенгдир. У билан қариндошлик алоқалари, силаи раҳмлар боғланади, ҳалол ва ҳаромнинг ўртаси фарқланади”.
Шайх Аҳмад Робиъ Азҳарий
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
781 views06:35