Get Mystery Box with random crypto!

Жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан. Агар отлари кўпайи | Bayyina.uz

Жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан. Агар отлари кўпайиб, зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.
Ҳамма отларни бир жойга тўплаб, емиш ва сувдан ман қилиб, уларни қийнашар, уришар экан.
Сўнгра бироз ўтгач уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан. Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар, иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.

Улар мана шундай услуб ила асл, зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан. Биз яшаётган даврда хашаки отлар ва хашаки фикрловчилар нақадар кўп-а?!

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube