Get Mystery Box with random crypto!

Bayonot.uz

Telegram kanalining logotibi bayonotuz — Bayonot.uz B
Telegram kanalining logotibi bayonotuz — Bayonot.uz
Kanal manzili: @bayonotuz
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.85K
Kanalning ta’rifi

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 09:39:16 «Қорақалпоғистонда июль ойи бошида юз берган тартибсизликларда иштирок этган 24 нафар гумонланувчига нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди» — Омбудсман.

@bayonotuz
1.4K views06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:16:21 «Истеъмолчилар уларни жазолай олмайди»

«
UzAuto Motors нима, Uzbekistan Airways нима. Иккисиям бир гўр.

Муаммо шундаки, биз истеъмолчилар уларни жазолай олмаймиз. Танловимиз йўқ. Аниқроғи танловсиз қолдирилганмиз, маҳрум этилганмиз.

Шунинг учун улар истаса Андижон рейси самолетини Наманганга қўндиришади. Истаса, Лондон рейси юкларини Истанбулга жўнатиб юборишади. Ва исталганча ёлғонларни такрорлашаверади, тўқиб чиқараверишади. Бунинг учун уларга ҳеч қандай чора йўқ.

Нима вазир Маҳкамов Uzbekistan Airways раҳбари Маҳкамовга жазо берсинми? Ўзи ҳукумат, ўзи регулятор, ўзи тақсимловчи, ўзи ўйинчи, ўзи жазоловчи.

Ҳа айтгандай, қанчалар кулгули бўлмасин, ҳатто иллюзия яратишга қодир бўлмаган Монополияга қарши кураш қўмитасини тугатишни таклиф этаман. Ҳатто саройдаги масхарабозлар ҳам нималарнидир уддалашган. Амаллашган. Йўлини топишган» — Отабек Бакиров.

@bayonotuz
753 views16:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:34:30 Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгес билан биргаликда Бош прокуратурадан баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўради.

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган.

Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдиришди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Комиссия ва Жўқорғи Кенгес томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқароларга инсонпарварлик тамойили асосида қамоқ эҳтиёт чорасини жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилишини сўраб Бош прокуратурага таклиф киритилди.

@bayonotuz
876 views15:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:28:32
Илгари бирон жиддийроқ жойга ишга кирмоқчи бўлсанг, қариндошларинггача текширишарди. Бордию, яқин қариндошлардан кимдир ўтириб чиққан бўлса, худди сен жиноятчидек ҳамма айланиб ўтарди. Янги Конституциянинг 26-моддасида шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги кераклиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Мана бу жуда ўринли ўзгариш, кимдир қилган жиноят учун бошқалар жабр кўриши мантиқсизлик, ҳамма ўз қилмиши учун жавоб бериши керак.
9.9K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:25:39 Бош прокуратура баёноти

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумотга аниқлик киритамиз.

Бош прокуратура томонидан олинган маълумотларга асосан, 2022 йил 10 июнь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган эркак ўзи билан шаръий никоҳда бўлган 35 ёшли аёл учун тез тиббий ёрдам чақирган. Тиббиёт ходимлари соат 09:00 да Д.Ж.нинг уйига етиб келиб, кўрсатган тиббий ёрдамга қарамасдан, соат 09.45 да аёл яшаш уйида вафот этган.

Шундан сўнг, соат 11:27 да тез ёрдам ходимлари томонидан "102"га хабар берилган, ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи келиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарор профилактика инспекторига тақдим этилган. Шу куннинг ўзида соат 14:00 ларда экспертиза бюросида мурдани экспертизадан ўтказиш бошланган.

Ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеотасвир жорий йил 10 июнь куни соат 18:00 ларда марҳуманинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувларидан олиниб, турмуш ўртоғи томонидан Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги яшаш жойига автомашинада олиб келинган вақтда тасвирга олинган.

@bayonotuz
1.1K views11:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:42:53 ИИВ баёноти

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёлини ўлдириб икки кун давомида автомашинасида олиб юрди, деган хабарлар тарқалганлигини гувоҳи бўлдик.

Мазкур маълумотни, ижтимоий тармоқлардан ўлароқ ҳатто расмий ОАВ ҳам тарқатди. Биронта жамоатчилик вакили ёки журналистлар расмийлардан воқеа тафсилоти юзасидан изоҳ сўрамасдан шов-шув кўтаришга ҳаракат қилди.

Ҳақиқий ҳолат қандай бўлган?

Жорий йилнинг 9 июнь куни Яккасарой тумани Кичик халқа йўли кўчасида яшовчи 1987 й.т. Ж.Д. (аёл) эрта саҳардан кучли бош оғриғи ҳамда тўхтовсиз қайд қилиш оқибатида, турмуш ўртоғи Х.О. тез ёрдамга мурожаат қилган. Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09.45 вафот этган.

Ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга «Чап тухумдон кистаси, ички кон йўқотиш, тухумдон ва бачадон ташқи ҳомиласи, ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги» ташхиси қўйилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда аёл мурдасини турмуш ўртоғи томонидан моргдан уйига қайтариб олиб келган ҳолати қайд этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Нотўғри ахборот тарқатиш юзасидан ижтимоий тармоқларда юзага келган шов-шувнинг натижалари юзасидан эса, тегишли жамоатчилик вакиллари ўзига хулоса чиқаради деган умиддамиз.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

@bayonotuz
1.1K views09:42
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:13:26 Ажрашишдаги қийин процедура фожеага айланиш эҳтимоли

«
Қуйи чирчиқдаги аёвсиз қотиллик биздаги бир муаммони яна эслашга мажбур қилди. Бу ажрашишлар.

Йўқ, йўқ сиз ажрашишлар кўпайгани ёмон биз уни олдини олишимиз керак деган банални гапларни кутманг мендан. Мен бошқачароқ фикрдаман. Биз ажрашишларга жуда глобал тарзда ёндашиб, кўпиртириб юборганмиз.

Ҳа ажрашишлар ёмон. Лекин бу инсон табиатига хос. Оила кодекси 14-моддасига кўра никоҳ бу ихтиёрий келишувдир. Бундай ихтиёрий келишувлар аслида икки юридик шахс ўртасида тузиладиган шартномага ҳам ўхшатсак бўлади. Қаерда кўргансиз шартнома бекор қилинибди деб аюҳаннос солганларни. Ажрашишларни ҳам шундай тушунсак бўлади. Никоҳ тузилганда ихтиёрий эди, лекин ажрашишда турли тўсиқлар юзага келади. Ва натижада нима бўлади? Икки ёш умрини йўқотади. Ақлини йиғиб олиб ўзига мос деб топган инсони билан ҳаёт бошлаши кейинга қолади. Бундан ҳам даҳшати: умуман келишолмаётган никоҳидаги шахс билан Қуйи чирчиқдаги фалокат юз беради. Бир шахснинг умр дарахти қуриди мана...

Никоҳни бекор қилиш, ажрашишларга нафрат билан қараб сиз балки менга маломат қиларсиз. Ўзбекчилик, мусулмончилик қаерда қолди дерсиз? Айнан мусулмончиликда ажримлар масаласида анча либерал қарашлар мавжуд. Ислом ҳуқуқида ажрашиш қийин процедура эмас. Эркакнинг бир оғиз "талоқ" деган сўзига никоҳ келишуви бекор қилинади. Агар аёл бекор қилмоқчи бўлса, ҳулу процесси бор. Бу ҳам биздагидек судга бер, суд рад қилса 7 ой кут, сўнгра суд қайта бошлаб яна 6 ой муддат ол, ундан кейин ярашув комиссиялари каби босқичлардан иборат эмас.

Ажрашишларга салбий рақамлар сифатида олақарашни бас қилайлик. Қуйи чирчиқдагидек бўғизлашлар ортиқ керак эмас» — Баҳодир Аҳмедов, юрист.

@bayonotuz
1.4K views05:13
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:20:45 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

@bayonotuz
2.3K views18:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:27:42 Социолог, олима аёл Дилсора Фозилова ёзмоқда:

«Платформани билимсиз, фикрсиз муллаларга бериб қуйдингиз. Аёлга босим кучайиб кетди. Уни кийимидан тортиб, қиладиган ҳар бир ҳаракати кеча-кундуз муллаларнинг таҳлилида бўлди. Улар оғиз кўпиртириб тасвирлаётган жаннати аёл бўлиш имконсиз бўлиб қолди жамиятда. Чунки шундоқ ҳам борини бериб яшаётган эди Ўзбек аёли.

Очиқдан-очиқ эрни қиролга, хотинни чўрига тенг дедилар. Аёлни уриб, жисмонан азоб бериш жоиз дедилар. Аёлларнинг энг зўри умуман гапирмайдигани дедилар. Аёлнинг эри урган жойи дўззахда куймайди дедилар. Сиз индамадингиз! Энди бу муллалар аёлга қуйган стандартларга тушолмай битта-битта бўғизланаяпти улар. Яна айб ўзларида уларни, чунки муллалар айтган аёл бўла олмаяптилар. Қонунлар эса аёллар учун ишламайди, чунки қонунчилар ҳам муллалардан сабоқ олдилар. Чунки эркаклар қонунларни айланиб ўтадилар аёллар эса ўтолмайдилар.

Сиз давлат тепасида турган раҳбар жаноблар, хатоларингизни кўраяпсизми? Олдин чаласавод муллаларингизни йиғиштиринг. Кейин зўравонларингизга қарши кучли қонунлар ва уларнинг ижросини мустаҳкамланг. Аёл ҳам инсон! У бирор томонлама бирортангиздан кам эмас!»

@bayonotuz
1.5K views09:27
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:15:38 «Хотинини уриб ўлдириб қўйган эркак ва унинг бу "қаҳрамонлиг"ини олқишлаган ижтимоий тармоқ фаолларини кузатиб, бир мулоҳаза келиб қолди.

Ўзбек жамиятида, айниқса ёшлар орасида зўравонлик ва куч ишлатиш культи кучайиб бормоқда (олдин кучсизмиди? Буни билмадим). MMA каби спорт турларига қизиқиш ошиши бежиз эмас, бу ҳам зўравонлик культи шаклланаётганидан далолат.

Зиёлиларнинг ҳам дийдаси қаттиқлашиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўлим жазосини қайтариш талаблари кўп янграмоқда.

Зўравонлик культи ҳукм сурадиган жамиятларнинг биринчи қурбони одатда аёллар бўлади: ҳуқуқлари топталади, уларга нисбатан куч ишлатилади, айб аёлларнинг "бузилиб" кетишидан қидирилади. Бунга реакция ўлароқ феминистик ҳаракат шаклланади.

Ўзбек жамиятида ҳозирча жараён бошланғичида турибди: аёлларга қарши куч ишлатилиши, уларнинг ҳуқуқлари бузилиши энди-энди оммавий майдонга чиқмоқда, муҳокамага сабаб бўлмоқда. Муҳокамаларда ҳозирча анъанавий қараш устуворлик қилмоқда: ҳатто ўзини зиёли ҳисоблаган одамлар ҳам бемалол "хиёнат қилган бўлса, ўлдириб тўғри қипти", "аёлнинг ўзи айбдор" қабилидаги жиноий нуқтаи назарда трансляция қилмоқда, куч ишлатилиши, ўлим фожиа деб қабул қилинмаяпти.

Кейинги босқич одатда кучли феминистик ҳаракатнинг шаклланиши бўлиши керак. Аммо ўзбек жамияти ижтимоий-сиёсий онг ривожи нуқтаи назаридан шу қадар орқадаки, ҳаливери бу босқичга ўтмасак керак. Қолаверса, ўзбек консерватизми ҳали жамиятимизда шаклланиб улгурмаган қараш ва ҳаракатларга қарши кескин негатив кайфият шакллантириб олган: атеизм ҳали ҳаракат ўлароқ шаклланмаган, лекин атеизмга қарши тарғибот айни авжида, феминизм ҳали тузукроқ кучга айланмаган, лекин консерваторларга тегишли ресурсларга тинмай феминизмга нафрат сочилади, либерал давра тўрт-беш одамдан иборат, бироқ либерализмни ёвуз куч деб эълон қилишга улгуришган.

Менимча, ечим омманинг савия ва билимини оширишда, шу жумладан, феминизм, либерализм сингари қарашларни яхшилаб тушунтиришда бўлса керак. Ҳозир ҳатто зиёли, ўқимишли ёшлардан ҳам феминизм ёки либерализм ҳақида, "чириган" Ғарб ёки "ёвуз" пантуркизм ҳақида стереотипларга асосланган хулосаларни эшитиш мумкин: либерализмни фақат ЛГБТ, феминизмни фақат фаҳш, пантуркизмни Туркия гегемонияси деб тушунадиганлар, менимча, кўпчиликни ташкил этади.

Бундай стереотиплар асирига айланган одамлар билан тенгма-тенг баҳс юритиб ҳам бўлмайди, зеро улар мутлақ ҳақиқат деб қабул қилиб олган қарашларини шубҳа остига олишга, танқидий таҳлил қилишга қодир эмас. Аввал одамларни фикрлашга, таҳлилга ўргатиб бориш керак. Хуллас, ечим маърифат бўляпти. Ҳар доимгидай» — Элдор Асанов.

@bayonotuz
1.4K views07:15
Ochish/sharhlash