Get Mystery Box with random crypto!

Bayonot.uz

Telegram kanalining logotibi bayonotuz — Bayonot.uz B
Telegram kanalining logotibi bayonotuz — Bayonot.uz
Kanal manzili: @bayonotuz
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.85K
Kanalning ta’rifi

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 10:04:09
Ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари давлат ҳимоясида

Ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатланиши, ушбу ҳуқуқларини амалга оширилиши ва таъминланишида давлат томонидан уларга яратилган имтиёзлар, амалиётда бу соҳада учрайдиган муаммолар ҳақида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди Камила Олимова ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Конституцияда ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланишини белгиланиши аёлларни меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини камситилишини бартараф этиш, меҳнат соҳасида гендер тенглигига эришиш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш, уларни нормасмий меҳнат муносабатларини легаллаштиришга хизмат қилади.

Батафсил http://bit.ly/3Twh1Sk
579 views07:04
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:46:45 Мустақиллик байрами муборак бўлсин

@bayonotuz
622 views05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:26:23 «Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!» — Шавкат Мирзиёев.

@bayonotuz
979 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:24:28 Ўзбекистонда йиллар давомида тўпланган муаммолар жуда кўп. Уни ечиш учун имконият кам. Ечим қандай? Ечим приоритетларда. Энг муҳим фундаментал йўналишларни аниқ белгилаб олиб, асосан ҳамма кучни шу масалаларга йўналтиришда. Бугун Шавкат Мирзиёев ушбу асосий йўналишларни белгилаб берди. Булар:
1. Таълим
2. Суд
3. Бизнес
4. Тиббиёт
5. Сув.

@bayonotuz
942 views15:24
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:45:57 «Дунёда таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди» — Шавкат Мирзиёев

«Кўраяпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак. Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ. Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади» — Шавкат Мирзиёев.

@bayonotuz
1.2K views08:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:06:00 «СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёв тарих йўналишини ўзгартирган давлат арбоби эди. Дунё таниқли глобал лидерни, кўп томонлама алоқалар тарафдори ва тинчлик ҳимоячисини йўқотди» — БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш

@bayonotuz
1.3K views05:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:03:43 ​​Эркакларга яхши бир китобни тавсия қиламан!

Аёлларга ҳам: турмуш ўртоғингизга совға қилинг!

Япон педагоги ва файласуфи Тосимаса Оотанинг “Энг яхши дада” китоби ўзбек тилида “Yosh kuch” нашриётида чоп этилди. Эски қадрдонлар бугун менга бериб юборишибди илиниб

Фарзанд тарбиясида отанинг улкан ролини рад этиб бўлмайди. Японлардек фарзанд тарбиясига масъулиятли халқ кам топилади. Дунёда энг кўп соат ишлайдиган японлар фарзанд тарбиясига вақт, эътибор ва кучни қаердан оладилар? Оталар ва болалар муаммосининг ечими қандай? Узоқ умр кўрадиган, биз каби анъанадор японларнинг ота-она, буви-боболар билан мустаҳкам алоқаси, кичикларнинг катталарга ҳурмати анъанасини сақлаб қолиш сирлари қандай? Бола отаси билан яқин бўлиши, гапига кириши учун нима қилиш керак? Асосий вақтини рўзғор ташвиши билан кўчада ўтказган ҳолда қандай қилиб яхши фарзанд тарбиялаш мумкин? Асосийси, фарзанд учун яхши ота, яхши дўст ва яхши ибрат бўлиш сири қандай?

Шу каби кўплаб муҳим саволларга китобдан жавоб топиш мумкин.

“Япон ота-оналари” сериясидан навбатдаги бестселлерни ўзбек тилида ўқинг — яхши ота бўлинг!

Аслида ҳаммамизнинг оталаримиз яхши, болаларимиз ҳам! Ўзимиз уларга муносиб бўлсак, кифоя.

Китобни харид қилиш учун алоқа маълумотлари:
@zm_admin
+99899 403-45-66
1.1K views05:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 22:24:22 «Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев бугун Кўксарой қароргоҳида Мустақиллик байрами арафасида фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросимидаги нутқидан:

«Бугун хурсандчилик кунларда кўпчилик муҳокама қилаётган айрим мавзулар кўнгилни хира қилади. Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат.

Бунга қўл урганлар аёл қиёфасида ўз онаси сиймосини эсласин. Оқила опа-сингилларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас!» — Шавкат Мирзиёев.

@bayonotuz
1.3K views19:24
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:26:00
Конституцион ислоҳотлар билан бир қаторда, халқ манфаатини кўзлаб янги қарор ва қонунлар ҳам қабул қилиняпти. Буни ҳис қилиш учун биринчи ўринда солиқ сиёсатидаги енгилликларни санаб ўтиш етарли. Масалан, ота-оналар хусусий мактабларга қилинган тўлов учун даромад солиғидан озод этилди. Ночор оилаларнинг иқтидорли фарзандлари хусусий боғча ва мактабларда текинга ўқиши мумкин, лекин имтиёзга ота-оналарнинг даромади сифатида солиқ солинарди. Бу имтиёз ҳам солиқдан озод қилиняпти.

Сўнгги пайтларда солиқ солишда халқни ўйлаб иш кўриляпти. Сабаби ҳукумат халққа солиқдан қанча енгиллик яратса, одамлар ғирром қилмасдан, солиқларни ўз вақтида тўлашини, бюджет тушумлари кўпайишини тушуниб етди.
12.1K views09:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:53:19
«Гумонланаётганларни ота-оналарига ва жамоатчиликка топшираяпмиз. Ота-оналарнинг кўз ёшларига чидаш қийин!

Отани ўкситиб, онани йиғлатиб, фарзандларни саргардон қилиб миллатимни ўйлаяпман деганларга ишонмайман!» — Алишер Қодиров.

@bayonotuz
1.4K views07:53
Ochish/sharhlash