Get Mystery Box with random crypto!

​​Эркакларга яхши бир китобни тавсия қиламан! Аёлларга ҳам: т | Bayonot.uz

​​Эркакларга яхши бир китобни тавсия қиламан!

Аёлларга ҳам: турмуш ўртоғингизга совға қилинг!

Япон педагоги ва файласуфи Тосимаса Оотанинг “Энг яхши дада” китоби ўзбек тилида “Yosh kuch” нашриётида чоп этилди. Эски қадрдонлар бугун менга бериб юборишибди илиниб

Фарзанд тарбиясида отанинг улкан ролини рад этиб бўлмайди. Японлардек фарзанд тарбиясига масъулиятли халқ кам топилади. Дунёда энг кўп соат ишлайдиган японлар фарзанд тарбиясига вақт, эътибор ва кучни қаердан оладилар? Оталар ва болалар муаммосининг ечими қандай? Узоқ умр кўрадиган, биз каби анъанадор японларнинг ота-она, буви-боболар билан мустаҳкам алоқаси, кичикларнинг катталарга ҳурмати анъанасини сақлаб қолиш сирлари қандай? Бола отаси билан яқин бўлиши, гапига кириши учун нима қилиш керак? Асосий вақтини рўзғор ташвиши билан кўчада ўтказган ҳолда қандай қилиб яхши фарзанд тарбиялаш мумкин? Асосийси, фарзанд учун яхши ота, яхши дўст ва яхши ибрат бўлиш сири қандай?

Шу каби кўплаб муҳим саволларга китобдан жавоб топиш мумкин.

“Япон ота-оналари” сериясидан навбатдаги бестселлерни ўзбек тилида ўқинг — яхши ота бўлинг!

Аслида ҳаммамизнинг оталаримиз яхши, болаларимиз ҳам! Ўзимиз уларга муносиб бўлсак, кифоя.

Китобни харид қилиш учун алоқа маълумотлари:
@zm_admin
+99899 403-45-66