Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ПУЛ КИРИБ КЕЛИШИГА ТЎСИҚ ҚЎЙМАНГ... Биласизми, пуллар | BAXT QASRI psixologiyasi

ЯНГИ ПУЛ КИРИБ КЕЛИШИГА ТЎСИҚ ҚЎЙМАНГ...

Биласизми, пуллар ҳар доим ҳаракатда бўлиши керак.
Олам қувватининг узлуксиз ҳаракати пулнинг келиши ва кетишида ҳам ўз ифодасини топади. Биз пул қувватининг
айланиб туришини ўрганишимиз керак.

Пуллар йиғиб қўйиш учун яратилмаган! Агар инсон пулни фақат уларга эгалик қилиш учун йиғадиган бўлса, қимматли қувватнинг келишига тўсиқ қўйилади, улар “бўғилиб қолади” ва ўзларининг ҳаётий кучларини
йўқотади. Пул ҳаётий эҳтиёжларни қондириш, қувонч ва бахт учун яратилган, йиғиб қўйиш учун эмас!

Ўзингизни ўраб олган ойнани тасаввур қилинг, унда сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз кўринади. Сиз кўриб турган ҳар бир нарса хатти-ҳаракатларингиз натижаси.

Энди эса қўлингизни олга чўзинг ва оламга нимадир бераётганингизни тасаввур қилинг. Ойнада нимани
кўрасиз? Ўзингизга нимадир бераётган одамни кўрасиз!
Яъни ҳар доим келажакда пул келиши учун шароит яратиш
керак. “Берувчи қўл ҳеч қачон камбағаллашиб қолмайди”.

Бошқача сўз билан айтганда, инсон қанча кўп берса, шунча бой бўлади. Сахий одам ҳар доим бадавлат! Бунга ўзингизда ҳаётий мисоллар жуда кўп, деб ўйлайман. Камбағаллар
ортида сизнинг садақа бериш қонунига қандай амал
қилишингизни билиб олиш мақсади яширинган бўлади.

Дипак Чопра ёзади: “Агар сиз қувонч олишни хоҳласангиз, ўзингиз қувонч улашинг, агар меҳр кўришни истасангиз, меҳр кўрсатиб ўрганинг, бошқалар диққатига тушишни ва юқори даражага кўтарилишни истасангиз, бошқаларга
ўзингиз эътибор беринг.

Агар моддий фаровонликка
эришишни хоҳласангиз, ўзингиз бошқаларга хайр қилишга
ўрганинг”. Нима учун Ўлик денгиз деб аталади? Ўлик денгизда бир
неча дарёлар, шу жумладан, Иордан дарёси ҳам бор. Ундан
ҳеч нима оқиб чиқмайди, айланиш қонуни бузилган.

Сув туриб қолади ва ва ўзининг асосий хусусияти - тозалигидан айрилади ва денгиз шунчаки сув туриб қолган ҳовузга айланади. Пулларни ҳам худди шу сув каби, уни ҳаракат қилиш бахтидан маҳрум қилманг.

Кимдир айтиши мумкин, пул беришдан олдин бой бўлиш керак, деб. Сира ҳам ундай эмас. Сиз одамларга табассум ҳадя қилишингиз, ёрдам беришингиз мумкин, ҳатто шунчаки қучоқлаб қўйиш ҳам улкан бахт ҳиссини туйдиради ва сизнинг ҳаётингиз бойликка тўлади.

Сиз бахил одамларнинг яхши сўзлар ва мақтов айтишга ҳам бахиллик қилишини сезган бўлсангиз керак? Уларнинг фикрида бошқалар билан ҳаёт қувончини баҳам кўриш, деган тушунча йўқ. Аммо улар ўзларига ҳамма нарса кучайган ҳолда қайтишини ва натижада, келажакда ёмон нарсалар кутиб турганини билишмайди.

Сиз атрофингизда қанчалик қувонч, бахт, яхшилик ва
тўкинлик тарқатсангиз, ўзингизга шунча бойликни жалб
этасиз!
@baxtqasripsixologiyasi