Get Mystery Box with random crypto!

ҚИСҚА САЛАВОТЛАР. Пайғамбаримиз алайҳиссалом жума кунида сало | Jannatga oshiq qalblar

ҚИСҚА САЛАВОТЛАР.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом жума кунида саловот айтишни кўпайтиришга буюрганлар. Қуйидаги саловотлардан танлаб Пайғамбаримизга юборинг.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ.

- Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла”.

صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ.

- Ўқилиши: “Соллаллоҳу ъалаа муҳаммад”.

Маъноси: “Аллоҳ Муҳаммадга салавот йўлласин”.

صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

- Ўқилиши: “Соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам”.

Маъноси: “Аллоҳ Муҳаммадга салавот ва салом йўлласин”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

- Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил”.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ.

- Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳий ва саллим”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла”.

صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ.

- Ўқилиши: “Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн”.

Маъноси: “Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!”

( «Салавотлар» китобидан)

Росулуллоҳ ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».