Get Mystery Box with random crypto!

Айтиладики: Одамзот жисмида тўрт гавҳар бор, уларни тўрт нарса | Jannatga oshiq qalblar

Айтиладики:
Одамзот жисмида тўрт гавҳар бор, уларни тўрт нарса кетказиб туради.

Жавоҳирлар: ақл, дин, ҳаё ва солиҳ амаллардир.

- Ғазаб ақлни кетказади;
- Ҳасад динни кетказади;
- Таъма ҳаёни кетказади;
- Ғийбат солиҳ амалларни кетказади.


Кундузи рўза оғиз, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларни ҳожатини чиқариб юрсангда, кейин бошқа киши келиб барча ҳасанот ва яхшиликларингни олиб кетишидан эҳтиёт бўл!

Ғийбат қилишдан эҳтиёт бўлинглар!