Get Mystery Box with random crypto!

БЕШ МАРВАРИД Саййидимиз Али розияллоҳу анҳу айтади: “Беш | Jannatga oshiq qalblar

БЕШ МАРВАРИД

Саййидимиз Али розияллоҳу анҳу айтади:
“Беш нарсани эслаб қолинг. Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз.

Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бошқадан умид қилмасин;

○ Фақатгина гуноҳидан қўрқсин;

○ Билмаганини ўрганишдан уялмасин;

○ Олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса, “Билмайман”, деб айтсин;

○ Огоҳ бўлингки, бешинчиси Сабрдир.

○ Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўлмаса, унда иймон йўқдир. Кимда бош бўлмаса, унда жасад ҳам йўқдир.

○ Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳалимликда хайр йўқдир.
Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан