Get Mystery Box with random crypto!

САВОБ МАВСУМИ Ибн Можа роҳимаҳуллоҳнинг 'Сунан'ларида ибн Абб | Jannatga oshiq qalblar

САВОБ МАВСУМИ

Ибн Можа роҳимаҳуллоҳнинг "Сунан"ларида ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят келади:
"Ким Рамазонни Маккада топса ва унинг рўзасини тутса унга юз минг Рамазоннинг рўзасини тутган кишининг савоби берилади".

Салмон Форсий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда шундай дейилади:
"Ким Рамазонда бирор яхши амал қилса бошқа вақтдаги бир фарзни адо қилгандек бўлади. Кимки Рамазонда битта фарзни адо қилса бошқа вақтдаги етмишта фарзни адо қилгандек бўлади".

"Саҳиҳайн"да келишича, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Рамазонда қилинган умра ҳажга тенгдир".
Бошқа ривоятда "Мен билан қилинган ҳажга тенгдир", дейилган.

Иброҳим Нахаъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Рамазонда бир кун рўза тутиш бошқа вақтдаги минг кундан афзалдир. Рамазонда битта тасбиҳ айтиш бошқа кундаги мингта тасбиҳдан афзалдир".

Имом Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Рамазондаги битта тасбиҳ айтиш бошқа ойдаги мингта тасбиҳга тенгдир".

Ибн Ражабнинг "Буғятул инсон фий вазоифи Рамазон" китобидан