2021-02-14 04:27:48
ИНСОН ТУШУНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҲАЁТИЙ САБОҚЛАР...
Агар гумон қилаётган бўлсанг олдинга яна бир қадам юр!
Сен касал бўлиб ётганингда ишинг сендан хабар олмайди.
Балки дўстларинг ва ота-онанг хабар олади. Уларни асра!
Ҳар куни камида 1 соат вақтингни ривожлантирувчи китоб ўқишга сарфла!
Қарзларинг бўлса, уларни ҳар ой давомида тўлаб бор!
Ҳар бир гап тортишганингда ютиб чиқишинг муҳим эмас. Шунчаки розилик бер ёки аксинча!
Ким биландир бирга йиғлаш, ўзинг йиғлаганингга қараганда самаралироқ!
Ҳаёт уни кўролмасликка сарфлашинг учун жуда ҳам қисқа!
Нафақага чиқгунингча биринчи ойлигингдан бошлаб пул йиғиб бор!
Ширинлик егинг келдими. Албатта олиб е!
Ўтмишингдан миннатдор бўл токи у сенинг бугунингга таҳдид бўлмасин!
Ўзингни ҳаётингни кимларнингдир ҳаёти билан тенглаштирма.
Қаердан биласан, у хозир нималарни бошдан кечираётган экан!
Агар муносабатлар сирли бўлиши керак бўлса, сен уларда иштирок этмаганинг маъқул!
Чуқур нафас ол. Бу фикрларни равшан қилади!
Қизиқарли, чиройли ва фойдали бўлмаган нарсаларнинг барчасидан воз кеч!
Барча оғир муаммолар сени янада кучли қилади!
Бахтли болаликни бошдан кечиришнинг кечи йўқ. Ҳаммаси ўзингга боғлиқ!
Шамларни ёқ, янги ўриндиқда ўтир, тоза ва янги кийимларни кий. Ҳеч қачон бошқа вазиятлар учун нарсаларни сақлама, чунки ўша вазият бугун!
Барча ишга ортиқчаси билан тайёрлан, кейин нима бўлса бўлсин!
Диққат марказида бўл. Қариликни кутма!
Сенинг бахтинг учун ўзингдан бошқа ҳеч ким маъсул эмас!
Ҳар доим қийин вазиятга тушиб қолганинга ўзингга савол бер:
"Беш йилдан кейин бу ҳолат мен учун муҳим бўла оладими?".
Фақат ҳаётни танла!
Ҳаммани кечир. Ҳеч кимдан ҳафа бўлма!
Сени, бошқаларнинг сен ҳақингдаги фикрлари қизиқтирмаслиги керак!
Вақт ҳамма нарсани даволайди.
Вақтга вақт бер!
Вазият яхши ёки ёмонми, бу муҳим эмас - у ўзгаради!
Mўжизаларга ишон!
Ҳаётни ўрганиш шарт эмас.
Сен унда пайдо бўласан ва улгуришинг мумкин бўлган барча ишларни қиласан!
Қариш жараёни ёш ҳолатда ўлиб кетишдан афзалроқдир!
Сенинг фарзандларингни ўз келажаги бор!
Сен маъно оладиган ягона нарса - бу севгини ҳис этишингдир!
Ҳар куни сайрга чиқ. Мўжизалар ҳар лаҳзада юз беради!
Ҳасад - бу вақтни бекор кетқазишдир. Сенда ўзингга керак бўлган ҳамма нарса етарли!
Ҳамма яхши нарсалар олдинда!
Ўзингни қандай ҳис этишинг муҳим эмас. Ўрнингдан тур, кийин ва одамларга қўшил!
Йўл бер. Имконият бер!
Ҳаёт совға қутисига ўралмаган бўлсада, у барибир #совға!
1.7K views , 01:27