Get Mystery Box with random crypto!

Baxtiyor oila

Telegram kanalining logotibi baxtiyoroila12 — Baxtiyor oila B
Telegram kanalining logotibi baxtiyoroila12 — Baxtiyor oila
Kanal manzili: @baxtiyoroila12
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 208
Kanalning ta’rifi

Talab va takliflaringiz bôlsa adminga murojat qiling? @Muvvahid123

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-06-27 01:18:53 - эрим билан ажрашаман.

- сабаб

- қизим бўйга етиб қолди, уч нафар ўғлим кичик ёшда, ишлаб тузукроқ пул топа олмаяпти, ишга кираман десам кўнмаяпти, қачонгача хароб холатда яшаман ?

- ҳмм, яхши, кетдик.

- қаерга ака?

- бир жойга бориб келишим керак эди, қолган гапни кейин гаплашамиз.

Биринчи хонадон:

Эри узлуксиз ичади, хотинини дўппосламаган куни йўқ, катта фарзанди 23 ёш, ногирон, аёл ҳозиргача боласини таҳоратга елкасида кўтариб олиб боради, соч соқолинини ўзи олиб қўяди, аммо ибодатда ва ногирон бўлса ҳам фарзандим борку дея, ичувчи муштумзўр бўлса ҳам эрим борку дея сабр билан яшаб келмоқда. Тирикчилиги қўшнилар бемор бўлишса укол қилиб беш - тўрт сўм даромад ва боласининг ногиронлик нафақаси.

Иккинчи хонадон:

Аёлни эри 4 йил аввал йиқилиб бошидан бошқа аъзолари ишламайди, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Тирикчилиги қўни - қўшнилар тўй қилишса чиқиб ёрдамлашиб берганини олиб чиқади ва сут сотиб олиб қатиқ қилиб махаллага сотиб кун кўради. Эридан нолимайди, доимо парваришлайди дуосини олади, Аллоҳдан эрига тинмай шифо сўрайди.

Учинчи хонадон:

Маҳаллий масжидни вақтинчалик яшашга берилган хонадон, онаси оғир бетоб, уч нафар кичкина фарзандлари бор, мардикорчилик қилиб кун кўришади, аёли ва эри кунлик егуликлари борлигига кўникиб яшайдилар, эр хотиндан, хотин эса эридан нолимайди, орзулари битта хоналик бўлса ҳам ўз уйлари бўлса бўлди.

Тўртинчи хонадон:

Икки норасида фарзанди бор оила, эри ярим йил аввал вафот этган, аёл уйида бодом ва ёнғоқ чақиб тирикчилик қилади, уйи қадимий хароба уйга ўхшайди, ҳаётдаги армони касалхол бўлса ҳам эри ҳаёт эмаслиги, тақдирга тан бериб болаларидан яхши инсон чиқиши умидида яшаяпти, тақдиридан нолимайди.

Тўрттала хонадон бекалари билан 10 - 15 минутдан сухбатлашилди.

Уйга қайтдик, синглим уйидан ўзи билан олиб чиққан кийимлари тугилган тугунини олиб шиппиллаб кўча томонга юриб қолди:

- нима бўлди, қаёққа шошаяпсан

- вой, кун кеч бўлиб қолди, хўжайиним ишдан келишларига овқат таёрлашим керак эди, узр, сизниям диққат қилиб қўйдим шекилли.

- майли борақол, меҳмонга чиқинглар эринг билан.

Гапимни эшитдими ёки йўқми билмадим, кўча эшик тарақ этиб ёпилганини эшитиб:

Алхамдулиллах , ишқилиб ақли кирган бўлсинда деб кўнглим хотиржам бўлди.

Бу дунёни бир кам дунё дейишади, ғам сизни эзишга ҳаракат қилса сизданда заифроқларни зиёрат қилинг ва ибратланинг, сизданда оғирроқ имтихонланиб Роббига хамд айтаётганлардан ўрнак олинг

Аллоҳ охиримизни хайрли қилсин амийн !

Muhammad ikrom

https://t.me/Baxtiyoroila12
278 views22:18
Ochish/sharhlash
2022-06-25 12:28:43 Baxtiyor oila pinned Deleted message
09:28
Ochish/sharhlash
2022-06-25 12:15:32
Inson agar faqirlikdan qo'rqqanidek jahannam otashidan ham qo'rqsaydi, shubhasiz jannatga kirardi.

Yahyo ibn Muoz

https://t.me/Baxtiyoroila12
209 viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-25 06:16:45 #Эримни_уйлантирмоқчиман деган аёлларга қойил қоламиз. Аллоҳ рози бўлсин ! Албатта бу хақиқий жасорат.
Лекин эрини уйлантирмоқчи бўлган барча аёлларда ҳам ният бир хил бўлавермайди.

Шундай ниятли жудаям кам учрайдиган аёллар шу йўл билан эр розилигига эришмоқчи бўлган аёллардир. Булар хақиқий муслималар. Аллоҳ улардан рози бўлсин!

Иккинчи тоифа шундай дейдиган аёллар, эрининг инжиқликларидан чарчаган аёллардир.

Учинчи тоифага кирувчи шундай аёллар борки, кундошини қайнонадек бошқариб туришни ният қилган аёллар. Шундоқ ҳам эрини уйланиши аниқ, бошқа илож йўқ, эрини бу йўлдан қайтара олмайди. Нима қилиш керак ? Ҳаёлига агар ўзим аёл топиб уйлантирсам, бошқарув қўлимда бўлади деган фикр ўрнашиб олган. Аксарият шундай оилалар узоққа бормайди. Биринчи аёл "қайнона" дек аралашиб турган иккинчи аёл келин, эр эса онасига бўйсунувчи ўғил ролидан чарчайди.

"Эрими уйлантираман" деб катта гапирувчи аёллар! Ақл билан ниятингиз нима эканини тафаккур қилинг.

Энг тўғриси эрингиз уйланаман деганида гўзал қабул қилинг бўлди. Бошқа томонга аралашманг. Аслидаку сиз қабул қиласизми йўқми, барибир уйланади. Ажр умидида қадарга рози бўлинг. Аёллик ўрнингизда қолинг. Эрнинг онаси эмассиз. Ўрнингизни йўқотманг, кейин нолиб юрасиз.
Номзод топиб, уйланишни эркаклар ўзлари қойиллатишади.

Ашнақа

XUMAYRO

https://t.me/Baxtiyoroila12
248 views03:16
Ochish/sharhlash
2022-06-22 10:35:47 Икки ҳил муҳаббат.


Инсонларнинг бир бирига бўлган муҳаббати хақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Инсонлар ўртасида ҳусусан эр хотин ўриасидаги муҳаббат икки турга бўлинади.

1.Эътиқодий муҳаббат
2.Инстинкт муҳаббат

Эътиқодий муҳаббат:
•Бир инсонни Аллоҳ учун яхши кўриш
•Аллоҳни эслатиб тургани учун яхши кўриш
•Аллоҳдан қўрқиши учун яхши кўриш
•Ақидасида бидъат йўқлиги учун яхши кўриш
•Ҳар бир ишда меъзони шариъат бўлгани учун яхши кўриш
•Қуръонга харислиги учун яхши кўриш
•Либоси ҳам тақво бўлгани учун яхши кўриш.

Бу турдаги муҳаббат ноёб ва беқиёс бўлади, киши шу жихатлари учун бир инсонга муҳаббат қўйса, уни қалбидан чиқиб кетиш мушкул бўлади.
Чунки булар асл илоҳий амаллардир.

Бу муҳаббат кишилар йўқ бўлса ҳам, уларга нисбатан муҳаббат абадий бўлиб туради.

Инстинкт муҳаббат:
Киши қаршисидаги инсонга хох у аёл бўлсин хох у эркак бўлсин, уни бир қарши жинс ўлароқ қабул қилади.

Инстинкт муҳаббатда инсон доим ёнида истиқомат қилаётган қарши жинсни , у учун яралган объект мисолида қарайди.

Бундай муҳаббатни бири кетиб бошқаси келиши билан ўрнини
тўлдирса бўлади.

Бунда мисоли
компютер буйруғидек
“Объект удален”
“Объект создан” дек амалиёт бажарилади.

СИЗНИ МУҲАББАТИНГИЗ ҚАЙСИ ТУРДА?

https://t.me/Baxtiyoroila12
301 views07:35
Ochish/sharhlash
2022-06-18 20:29:21
Er-xotin urishib qolibdi. Ikkalasi ham hecham gaplashmas ekan. Bir kuni eri vaqtliroq ishga ketishi kerak ekan, yotishdan oldin, qog'ozga "Ertalab soat 7:00 da uyg'ot!", deb yozib xotinining yostig'i tagiga qo'yibdi. Er ertalab uyg'onsa soat 9:00 bo'lganmish. Jaxli chiqqan er darg'azab bo'lib qarasa, yostig'ini tagidagi bir parcha qog'ozga "Turing, soat 7:00 bo'ldi", deb yozilgan ekan.

https://t.me/Baxtiyoroila12
319 viewsedited  17:29
Ochish/sharhlash
2022-06-18 20:26:46
Фойдали насиҳат:

Фарзандларингизга:

«Ухланглар эрталаб бомдод намозига уйғонайлик», деб айтинг!

Шунда, уларнинг ғами доим охират бўлади. «Ухланглар, эртага Ишга», деб айтманг!

Токи уларнинг ғами дунё бўлиб қолмаслиги учун.



ХАЙРЛИ ТУН, ДИНДОШИМ!
https://t.me/Baxtiyoroila12
305 viewsedited  17:26
Ochish/sharhlash
2022-06-17 12:29:43
Диққат жумбоқли савол

Ушбу расмдаги мушукни фақат 25% одамлар топа олишди. Ақл-идрок учун мураккаб синов билан курашасизми ?




https://t.me/Baxtiyoroila12
343 viewsedited  09:29
Ochish/sharhlash