Get Mystery Box with random crypto!

- эрим билан ажрашаман. - сабаб - қизим бўйга етиб қолд | Baxtiyor oila

- эрим билан ажрашаман.

- сабаб

- қизим бўйга етиб қолди, уч нафар ўғлим кичик ёшда, ишлаб тузукроқ пул топа олмаяпти, ишга кираман десам кўнмаяпти, қачонгача хароб холатда яшаман ?

- ҳмм, яхши, кетдик.

- қаерга ака?

- бир жойга бориб келишим керак эди, қолган гапни кейин гаплашамиз.

Биринчи хонадон:

Эри узлуксиз ичади, хотинини дўппосламаган куни йўқ, катта фарзанди 23 ёш, ногирон, аёл ҳозиргача боласини таҳоратга елкасида кўтариб олиб боради, соч соқолинини ўзи олиб қўяди, аммо ибодатда ва ногирон бўлса ҳам фарзандим борку дея, ичувчи муштумзўр бўлса ҳам эрим борку дея сабр билан яшаб келмоқда. Тирикчилиги қўшнилар бемор бўлишса укол қилиб беш - тўрт сўм даромад ва боласининг ногиронлик нафақаси.

Иккинчи хонадон:

Аёлни эри 4 йил аввал йиқилиб бошидан бошқа аъзолари ишламайди, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Тирикчилиги қўни - қўшнилар тўй қилишса чиқиб ёрдамлашиб берганини олиб чиқади ва сут сотиб олиб қатиқ қилиб махаллага сотиб кун кўради. Эридан нолимайди, доимо парваришлайди дуосини олади, Аллоҳдан эрига тинмай шифо сўрайди.

Учинчи хонадон:

Маҳаллий масжидни вақтинчалик яшашга берилган хонадон, онаси оғир бетоб, уч нафар кичкина фарзандлари бор, мардикорчилик қилиб кун кўришади, аёли ва эри кунлик егуликлари борлигига кўникиб яшайдилар, эр хотиндан, хотин эса эридан нолимайди, орзулари битта хоналик бўлса ҳам ўз уйлари бўлса бўлди.

Тўртинчи хонадон:

Икки норасида фарзанди бор оила, эри ярим йил аввал вафот этган, аёл уйида бодом ва ёнғоқ чақиб тирикчилик қилади, уйи қадимий хароба уйга ўхшайди, ҳаётдаги армони касалхол бўлса ҳам эри ҳаёт эмаслиги, тақдирга тан бериб болаларидан яхши инсон чиқиши умидида яшаяпти, тақдиридан нолимайди.

Тўрттала хонадон бекалари билан 10 - 15 минутдан сухбатлашилди.

Уйга қайтдик, синглим уйидан ўзи билан олиб чиққан кийимлари тугилган тугунини олиб шиппиллаб кўча томонга юриб қолди:

- нима бўлди, қаёққа шошаяпсан

- вой, кун кеч бўлиб қолди, хўжайиним ишдан келишларига овқат таёрлашим керак эди, узр, сизниям диққат қилиб қўйдим шекилли.

- майли борақол, меҳмонга чиқинглар эринг билан.

Гапимни эшитдими ёки йўқми билмадим, кўча эшик тарақ этиб ёпилганини эшитиб:

Алхамдулиллах , ишқилиб ақли кирган бўлсинда деб кўнглим хотиржам бўлди.

Бу дунёни бир кам дунё дейишади, ғам сизни эзишга ҳаракат қилса сизданда заифроқларни зиёрат қилинг ва ибратланинг, сизданда оғирроқ имтихонланиб Роббига хамд айтаётганлардан ўрнак олинг

Аллоҳ охиримизни хайрли қилсин амийн !

Muhammad ikrom

https://t.me/Baxtiyoroila12