Get Mystery Box with random crypto!

DUNYONING ISHLARI 🍃

Telegram kanalining logotibi baxtimmbekati — DUNYONING ISHLARI 🍃 D
Telegram kanalining logotibi baxtimmbekati — DUNYONING ISHLARI 🍃
Kanal manzili: @baxtimmbekati
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 491
Kanalning ta’rifi

ШУКР ВА ФИКР

Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик тушса, ноумид бўлма: булут ўткинчи, Қуёш эса абадийдир.
Ўткир Ҳошимов

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-04 18:05:43
Kanalimizga yangi qòshilgan Obunachilarimiz uchun!

Assalomu alaykum
Hayrli kech
Hush kelibsiz azizlar
...
337 viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2023-04-04 06:24:36 ​​#Безовта_руҳ.
(92-қисм)
Хосият -муборак Зуҳо сурасининг тафсирини ўқиётганида вақт айни чошгоҳ пайти эди.
Қуёшнинг энг заррин нурлари дарпардалар оша- меҳмонхонада рақс тушаётган, уй тарновига қўниб олган мусичаларнинг хотиржам ғув-ғуви айни авжига чиққан- чиройли бир чошгоҳ эди.
1. Чошгоҳ билан қасам. 2. Сукунатга чўмган тун билан қасам...

Хосият дона-дона қилиб бу оятлар тафсирини ўқиётган пайтда Дилбар бу сўзларни ўз ҳаётидан келиб чиқиб- мушоҳада қилиб кўрди: инсон умрининг нури зиёга тўла ўз чошгоҳи бор ва...
Сукунат мутлоқ хоким бўлган, ялдо тунидек узун қоронғу туни ҳам бор...

Дилбарнинг кўзларига яна ёш қуйилиб кела бошлади. "Умримнинг чошгоҳини кўрдим, энди тунга ҳозирлик кўрмоқдаманми?!"

3. Роббинг сени тарк қилгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ...

Бу чиройли бир таскин эди! Фикр қиларкан, Дилбарнинг кўкси бир оғриқ билан ғижиниб қўйди, негадир ёшлигида эшитган русча жумласи ҳозир ёдига тушиб кетди: " Банда тинмай режа тузаркан, Худо эса буни кулиб кузатиб тураркан... "
Дилбар ҳам ҳаётида жуда кўп режалар тузди, "шу режалар устидан худди поезд юрганидек юриб ўтаман" деб умид қилиб яшади, йўқ...
Бу дард уни нимадан тўсиб қолганини ўзи ҳали яхши билмайди. Чунки у ҳамма каби- ожиз бир банда. Ҳозирги оятдан маълумки, бандасига нимадир мушкулот рўбарў этилса-у баъзан буни Аллоҳнинг ғазабига йўяди. Қайсидир неъматдан тўсилиш, аслида яхшиликками ё ёмонликками буни бандаси мушоҳада қилишга албатта кучсизлик қилади!
Айнан бу оятларнинг тафсири- айни дамда Дилбарнинг ўз умр саҳифаларида ҳудди шундай маънога эгадек туюлаётганди.

4. Ва албатта, оҳират сен учун бу дунёдан яхшидир...

Хосият ҳозир ўқиган сўзлардан- Дилбарнинг мижжалари ёшга тўлиб, бўйнига оқа бошлади.
"Банданинг дунё ҳаётида орзулари бир-бирига уланиб кетаверади. Дилбарнинг ҳам айни дамда ичидан Аллоҳдан тилаб тургани бир ўтинчи бор эди:
"Қани энди унга- узоқроқ муҳлат берилса-ю, ҳеч йўқ уч йилгина яшаса...
Азаматнинг тўйини кўрса, Лобарнинг талаба бўлганини...
Бирдан ўйига келган фикрдан ўзи қалқиб кетди: нега яна аввалгидек ўйлаяпти?! Бу тириклик унга яна нега қайта неъмат сифатида тутқазилди?!
Нега" қувватим етса-ю шу ётган жойимдан туриб пешонамни бир бора бўлса-да саждага қўйишни истайман" деб ўйлолмаяпти?!Балки имкон шу учун унга берилган бўлиши мумкин-ку!"
Дилбар лабини изтироб билан тишлаганча, шифтга термулиб ўйларди:
" Мана нима учун- бандасини-"хатокор" дейишади! Онасининг инсофга келганини кўрди-ю,чуқурроқ тафаккур қилиб кўрмади... Ўзининг ҳам чалкашиб юрган кунлари, оёқ босиб юрган соатлари бор эди. Қўлини чўзса-иссиқ сув, ҳоҳласа ҳос уйи, "намоз ўқий" деса имкони бор эди... Муҳими ўшанда-соғ-саломат эди!"
Дилбарнинг ичидан йиғи катта пўртана ясаб, кўксига санчиқ қўшилди. Буни сезган Хосият ўқишдан тўҳтаб, унинг кўз ёшларини артганча-бироз жим бўлиб қолди.
-Ўқийвер Хосият, эътибор қилма!
Унга бироз кўз узмай қараб тураркан- Хосият кейинги оятни ўқиди:

5. Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан.
Хосият бу оятни ўқиб бўлиши билан Дилбарга яна бир бора қаради: унинг лабларида энди табассум зоҳир бўла бошлаганди. Банда қандай ўз Холиқи билан диллашишини кўриш-бу жуда таъсирли бир манзара!

6. У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?!
Дилбар кўзларини мамнуният билан юмиб, секин бир ютинди. Томоғидаги йиғи секин ортга чекинди.
Ҳа, у ҳам айни отаси оламдан ўтиб, ойисининг гина-кудратга тўла кинояларини эшитиб юрган кунларида- кичкина бир сабаб билан Шуҳрат акасини учратиб қолди. Арзимас иш, арзимас сабаб-қандай бу икки инсон ўртасида мустаҳкам кўприкдек бино бўлди-ўзи ҳам сезмади...
Дилбар аста оятнинг ҳақиқий тафсирига қулоқ тутди: бу муборак Муҳаммад с. а. в нинг изтиробга тўла етимлик кунларини эслатувчи- миллионлаб ўз тақдир йўлларида юришдан тўҳтаб қолган ожизлар учун умид берувчи чиройли эслатма эди!

7. Ва у сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими?!
8.Ва у сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?!


(Давоми бор)
Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu
359 views03:24
Ochish/sharhlash
2023-04-04 06:24:11 ​​#Безовта_руҳ.
(91-қисм)
Эшик очилиб, бу хонадонга жуда кам келиб турадиган барваста Шуҳрат ака кўринганида- секин аста ҳамма суғурилиб ташқарига чиқиб кетди.
Шу ўтган бир ойдан бери эрининг ҳам анча чўккани Дилбарга сезилиб турар, бирдан забтига олган бу касаллик Шуҳрат акани анча довдиратиб қўйганди.
Руҳан бир-бирларини тўлдирадиган жуфтликлар ўз ярмиларига бирон-бир зарар етса- худди бир қанот билан учаётган лочинга ўхшаб қоладилар. Учиш-машаққат, дуч келган қояга урилиб-чилпарчин бўлиш эҳтимоли каттароқ бўлади!
Шуҳрат ака дард юзларини синиқтирган аёлига таскин бера бошлади:
-Дилбар, муҳими ҳаммаси яхши, ёнимиздасан... Ҳеч нарсани ўйлама, фақат яхши нарсалар ҳақида ўйла, Азаматни, Лобарни, мени- яхшиликда ўтган ҳаётимизни ўйла. Ўзингни ортиқ қийнама...
Дилбар курсидан тошгудек бўлиб, ўзига термулиб ўтирганча шу гапларни айтаётган эрига ҳиёл бош ирғаб ишора бергандек бўлди.
Тушдан ўтиб, катта қиз ҳусни кириб қолган-Лобари келди. Қизига роса уқтирилганми, йиғлагиси келса ҳам- ўзини мажбурлаб жилмайганча ўтирди. Азамат ҳам жуда безовта, Қудратнинг ёнига омонатгина чўккан, икки кўзини онасидан узолмайди.
Раҳбар холанинг тепа қаватдаги кровати пастга Дилбарнинг ёнига кўчирилдию, меҳмонхона нақ-касалхона палатасига ўхшаб қолди.
Хосиятни болалари жуда соғинибди. Зуҳрахони эса бир йиғлаб ҳам олди.
Дилбар кетишидан олдин барг ҳам ёзмаган дарахтларнинг- бирдан яшилланиб кетганини- ҳайрат билан деразадан кузатиб ётар, уларнинг шаббодада оҳиста тебраниши қалбига тириклик нашидасини улашаётгандек туюларди.
Бежизга кексалар баҳор келганида-"ўлмаган қул етди!" деб, омонлик учун шукр келтириб, бу дарахт шоҳларини кўзларига суртишмас экан. Етадиганлар- етиб, етмайдиган эса аллақачон бу табиатнинг "тирилиш" мўъжизасини кўрмай кетиб бўлган бўларкан. Дилбарнинг эса- ҳозир бу гўзалликни дераза ортидан бўлса-да кўриб ётганига ичи шукронага тўла эди.
У аста секин ойисига ўгирилиб, ичида ўйлади:
"бир ерда қимирламай ётмоқликнинг шунча заҳмати бор экан, сизга нимаси ҳавас эди, ойи!"
Яна Раҳбар холанинг муштдеккина бўлиб қолгани-ю, қўлини силаб ўтирган- шалвироқ этли тирсакларига боқиб, бир тарафдан раҳми ҳам келди:
"Ҳамиша ёнимда бўл дердилар, мана ёнларида ётиш ҳам насиб этди!"

Хосият Қудратдан ўтган тўрт йил давомида сираям узоқ бўлмаганди. Ҳар икки ойда бир, баъзан эса ундан ҳам узоқлаб кетиб- Қувасойга бориб келарди. Болали бўлиб, бу сафарлар ораси янада узайди: сабаби эса ҳамон ўша Раҳбар холанинг қаровсиз қолиб кетмаслигида эди. Яна аввалгидек кечалари секин ўз ҳобгоҳидан суғурилиб чиқади, унинг қадам товушига-кўпинча кампир бир кўзини очиб, кутиб ётган бўлади.
Ўша эски ҳизмат, худди ўз боласидек қаровга муҳтож- кампирнинг қайси пайтда ҳожат зиқ қилишини Хосият ички сезгиси сабабли ҳис қилади.
Раҳбар холанинг ўзи юра олиши ҳаммага маълум бўлганидан кейин ҳам-Хосият бу юмушини ташламади. "Барибир кекса одам-қоронғуда туртиниб, суртиниб юрмасин" дейди. Шу сабабли Дилбарнинг ёнига-у кетган пайтда эгизаклардан ҳам кўра кўпроқ Хосиятга ичиккан бу-Раҳбар хола бўлди.
Қудрат эса Хосиятнинг шу ҳислатлар эгаси бўлгани учун ҳам жуда қадрлайди:
"У бошқача бўлолмайди, уни ўзгартириш ҳам қийин. Умуман олиб қараганда- ҳаммаям бундай бўлолмайди!"-бу Қудратнинг ўз аёли ҳақидаги ҳулосалари эди...
Раҳбар бувининг қистовига кўра- Хосият энди ҳар оқшом Дилбарга тафсир китобидан сураларни ўқиб берар, бир пайтлар ўзида қўрқув уйғотган- бу улуғ каломни эшитаркан, Дилбарнинг кўзларидан ёшлар селга айланиб оқарди. Бора-бора у онаси бежиз бу сураларни эшитгач-қандай ўзгарганининг сабабини ҳам тушуниб етди.
"Ҳа, бу улуғ калом, дарҳақиқат меҳрибон Зотнинг сўзидир!"
Шуҳрат аканинг ўтган олти ой бир оёғи- шу уйда бўлди. Эрталаб, тушда ва кечқурун ҳали Азамат, ҳали Лобар ойисининг ёнига келиб кетар, асосий вақтларда бу уйда Дилбарга керакли бўлган таскин Хосиятнинг овозидан оят кўринишида янграрди
.

(Давоми бор)

Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu
342 views03:24
Ochish/sharhlash
2023-04-04 06:24:11 ​​#Безовта_руҳ.
(90-қисм)
Раҳбар хола бир бурдадеккина бўлиб қолди. Ёнида ўйнаб юрган кичкинтойлар нима қилишаётганини кўзи билан кузатиб ўтирар, лекин таҳлил қилолмайдиган даражада карахт эди. Қудрат бувисига тинчлик кераклигини тушуниб тургани учун- болаларини етаклаб бу ердан ўзи олиб чиқиб кетди. Ўғлининг қўлидан бутун чиқадиган нарса қолмаган, сими узилган гитаранинг иккинчи қаватдан даранглаб тушиши тунов куни ҳамманинг капалагини бошидан учирганди. Зуҳраси сал беғамроқ, онаси Анисага топшириб кетганча ўзи билан ўзи: қорни очса-ейдиганини ейди, ичадиганини- ичади, ухлаш керак пайтида ухлаб, шўхлик қилиш соати бошланганида акаси билан кириб, Раҳбар холанинг олдида ўйнаб ўтиради. Ҳали кроватнинг муруватини бураб, кампирни силкитган, ҳали "ғилдиратаман" деб чираниб юрган- акасига нимададир кўмаклашиб юборади.
Қудратнинг ҳам фақат якшанба кунларигина болалари билан ўйнашга, айлантиришга вақти бор, қолган пайт тоқати етмайди. "Чидайдиган аёлларнинг жонига балли..."
Дилбар палатада яна ўн беш кунча ётадиган бўлди. Хосият ҳам унга қараш учун- унинг ёнига жойлашди.
Қудрат ҳар куни эрталаб- у ёққа товуқ шўрва ташийди. Ҳар куни янгитдан бир жўжахўрознинг патини тозалаб, барака топсин- Аниса қозонга шўрва солади.
Қудрат Раҳбар холага янги аравача сотиб олганди, бувисининг ёнига кўтариб олиб кирди.
Эски аравача- ўзига текканидан ҳурсанд ўғли янги овунчоғи билан андармон бўлиб ҳовлида юрибди.
Раҳбар холанинг бу совғадан ҳурсандлиги сезилди, жавдираганча Қудратга қараб гап-сўзсиз бироз муддат жим ўтирди.
"Ҳеч қиси йўқ, аммам касалхонадан чиқсалар, анча ўзларига келиб қоладилар"
Оҳирги пайтлар Қудрат бувисини пастги қаватга кўчиришни ўйлаяпти, аравачада ҳаракатлантириш янада осонроқ бўларди...
Ваниҳоят Дилбар опанинг уйга кетишига жавоб бўлди. Хосият ҳамма нарсани йиғиштираркан, тез-тез Дилбарнинг юзига қараб қўярди.
-Хосият, яқинроқ кел...
Дилбар опанинг овози икки қадам наридаги одамга эшитилмайдиган даражада жуда заиф чиқди, Хосият унга яқинроқ бориб қулоқ тутди.
-Қудратдан сўрадингми, ойим яхши эканми?!
Хосият шу аҳволдаям онасини ўйлаётган бу аёлнинг кўзларига қараб, ичи ачишиб кетди. "Ҳаммалари яхши, энди сиз ҳам яхшисиз! Ҳозир ўзингизни зўриқтирманг, бироздан сўнг уйда бўламиз"
Дилбар у ёғига фақат мижжаларини юмиш билангина ишора қила олди ҳолос, ичида яна бир бора Қудратни алқади:
"Яхшиям ўшанда Хосиятни танлаган экансан, ҳеч нарса ҳаётда бехикмат содир бўлмас экан!"
Дилбар кечроқ ўз бахтини топган бўлса-да, Шуҳрат ака билан жуда чиройли ҳаёт кечирди. Ортига қараркан, беҳуда шубҳалар билан жонини куюктирганини, юрагини ҳар қандай таъсирлардан эҳтиётлаб, асрай билмаганини-мана энди ўзи тушуниб етаётганди. Баъзи инсонларнинг ҳамма нарсаси етарли бўлади-ю, афсуски ёнларида уни тушунувчи бир инсонлари бўлмайди. Дилбарда шундай инсон бор эди, фақат қийналиб эришган бахти бўлгани учунми, уни яна қўлдан бой бериб қўйиш ҳадиги куну-тун уни ҳотиржам яшашга қўймасди...
Энди эса бўладигани бўлиб, фақат ўзини қийнагани қолди ҳолос...
Касалхона машинасидан эҳтиётлаб уйга олиб кирилган қизини докадек оппоқ қиёфада ва кўкрагидаги беўхшов корсетда кўриб, Раҳбар холанинг бўлари-бўлди. Бечорагина коляскасида қизининг олдига жавдираганча бориб, қўлларини силади. Четдан кириб, бу уйдаги айни манзараларни кузатаётган одам фақат бир нарсани ўйлаши мумкин эди- ҳа, ҳаётда пул яхши ҳизматкор бўлиши мумкин, лекин баъзи ишларни бажариш ва айрим нарсаларни сотиб олиш бу ҳизматкорнинг қўлидан ҳеч қачон келмайди. Соғлик ана шундай пулга сотиб олиб бўлмас-бойликлардан бири эканлигини ҳам ва ҳар бир муҳташам дарвозалар ортида шикаста қалблар, изтироблар борлигини ҳам шундай уйларда яшайдиган, лекин кўпчилик бир қарашда бахтли санайдиган одамларнинг фақатгина ўзларигина яхшироқ тушунишарди.


(Давоми бор)

Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu
316 views03:24
Ochish/sharhlash
2023-04-04 06:23:27 #Безовта_руҳ. (89-қисм) Аср вақтига яқин келди-кетди камайиб, водийликларни ҳам кузатиб- ҳувиллай бошлаган ҳовлига қайтишаркан, Хосиятнинг қалбини қандайдир ҳомушлик чулғаб олди. Боя отаси Ашурали акани кузатаркан, унинг кўзларида яна андуҳлардан…
316 views03:23
Ochish/sharhlash
2023-04-04 06:21:17 Assalomu alaykum
Azizlar omonmisiz...
Boshlangan yangi kuningiz
Hayrli fazu barokatli, òtsin!
Ròzadorlarga Alloh kuch-quvvat sabr toqat bersin
Tutgan ròzalaringizni dargoxida qabul qilsin!
Alloh panoxida bòling!

QALBI GÒZALLARGA
              QUTLUĞ SALOMLAR
318 views03:21
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:07:36 #Безовта_руҳ.
(89-қисм)
Аср вақтига яқин келди-кетди камайиб, водийликларни ҳам кузатиб- ҳувиллай бошлаган ҳовлига қайтишаркан, Хосиятнинг қалбини қандайдир ҳомушлик чулғаб олди. Боя отаси Ашурали акани кузатаркан, унинг кўзларида яна андуҳлардан қизариш пайдо бўлганини сезиб ўзи ҳам маъюсланиб қолганди. Бу нигоҳларда шу даражада маъно кўп эдики, уларни ҳаммасини ҳис қилиш фақат таъсирчанларгагина насиб қиларди. Ашурали аканинг нигоҳларида ўкинч, ғам ва афсус-надомат ҳам, яна Хосият озгинагина илғаб қолгани-айдорлик ҳисси ҳам жамул-жам, гўёки ҳаммаси бир нигоҳда қоришиб кетгандек эди.
Иноят опаси ҳозир ўттиз уч ёшда, лекин уни ҳаёт зиммасига улкан юкларни ортган.
"Мана энди дадам қайтибдилар, энди опам ва поччам ҳам- қир оша мотоциклда қатнаб эзилиб юришмайди..."
Боя сал опаси Ўғилой ҳақида шаъма қилиб гапириб ўтиб кетдилар, Давлатхон чеварнинг ўзи оғиз солгандек бўлаяпти экан.
"Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, Ўғилойга ҳам бахтли-тахтли келин бўлиш насиб этсин илоҳим..."
Хосият ўз полапонлари бошига эгилди. Хасанбойи худди катта кишидек қовоқларини солиб, атрофни кузатиб ётар, дадаси ва боя Ўғилой синглиси ҳам қўлига кўп олгани сабаблими, Зуҳраойи энди сира кроватда ётгиси келмай, инжиқланадиган бўлиб қолганди.
Эгизакларга она бўлишни кўпчилик ҳавас қилади, лекин ўзига яраша машаққатлари бор. Хосиятга Раҳбар хола "сут бўлади" деб кўп-кўп ширчой ичишни буюрди.

Хосият бир ойдаёқ жуда тортилиб озиб кетди. Қудрат унга қараб, ўзи ўйланиб қолаверадиган бўлгач, шу тариқа секин-аста қўшимча озуқага ўтиб кетишди.

Икки минг олтинчи йил Раҳбар хола учун ғоят синовли келди, ягона кўз қораси- Дилбар жиддий бетоб бўлиб- қаттиқ ётиб қолди. Саксондан ошган бўлса-да, ҳаммадан тетик юрган кампир- бу ҳабардан бир кундаёқ нураб кетди.
"Афсуски-кексалик шу! қўлидан бирон бир фойдали иш келмайди."
Кампир бу сафар ҳаммасида ўзини айблай бошлади. "Касал қараш осонми, онасининг ҳар бир инжиқлигини юрагига яқин олган Дилбар ваниҳоят шу тариқа дардга зил кетди".
Бу пайтда Қудратнинг фарзандлари эндигина уч ёшга тўлаётган эдилар, Хосият болаларини ҳам ташлаб югур-югурлару, касалхона ва уй ўртасидаги чоп-чопларга ҳам ўзи- аралашиб кетди. Шуҳрат аканинг бу пайтда нафақага чиққанларига эндигина- тўрт ой бўлганди. У ҳам Дилбарнинг кутилмаганда бундай оғриб қолганидан ғалати саросимага тушиб қолди. Ҳамманинг ташвишида бош-қош бўлган инсон, ўзининг бошига бир иш тушса-негадир бошвоғини йўқотиб қўяркан.
Дилбарнинг юраги устидан катта жароҳлик амалиёти кутиб турар, бунинг натижаси нима билан тугаши ҳақида ўйласа, Раҳбар холанинг яна эски дарди қўзирди. Кампир яна аввалгидек ярим кун дудуқланиб, зўрға гапирадиган бўлиб қолди.
Хосият мана энди ҳақиқий юк остида ўзини ҳис қилди. Бу ёқда болалари, бу ёқда янада инжиқ ва йиғлоқи бўлиб қолган Раҳбар буви. Касалхонада эса аллақачон ўлимни бўйнига олганча, шифтга термулиб ётган Дилбар...
Яхшики, жарроҳлик ёмон оқибат билан тугамади. Дилбар амалиётдан сўнг, аста кўз очаркан, яна рангин оламнинг ҳира тасвирларини кўриб, ич-ичидан шукр келтирди. Кечагина ёнида овқат ичириб ўтирган Хосиятга мўлтираб- Лобарнинг ҳам, эндигина уйланиш ёшига етиб қолган Азаматнинг ҳам тўйини кўрмасдан кетаётганига ачиниб, аччиқ кўз ёшлар тўкканди.

(Давоми бор)
Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu
338 views16:07
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:06:56 #Безовта_руҳ.
(88-қисм)
Ашурали ака бу хонадонга келганидан бери ичини чуқур бир ҳайрат чулғаб олганди: муҳташам ва файзли ҳовли ва ундаги ўз қизининг иззат-икромга тўла ҳаёти уни беҳад таъсирлантирди. Куёви билан ҳам озроқ бўлса-да гаплашиб, кўнгли янаям тоғдек кўтарилди.
"Бечора Инобат, ҳар қиз фарзанд туққанида- изиллаб "бахтини берсин" деганча- йиғлаб оларди... Гапи кетган экан..."
Хосият қандай бу оилага келин бўлиб қолди ота сифатида ҳам буни билмайди, мундоқ олиб қараганда- қиз бола деб назар-писанд қилмагани билан қизлари ўғлидан яхши чиқди. Отабекнинг қўли эгри бўлиб, аввал онасининг пулларини ўғирлади, кейин ўзига ўтди... Ана ундан кейин бегоналарнинг чўнтагига тушишни бошлади. Ўзининг ҳам энди ёши ўтиб, ўғлига сўзи ўтмай қолди. Каромат ҳам қовоқ-тумшуғига қараб ўтирадиган анойи- аёл эмас, ўз номи билан-ўша ҳамма таърифини келтирган "Каром сатанг" эканлигини мана энди тушуняпти.
Афсус ёшликда қилган хатолари мана энди ёши бир жойга бораётганида- ўзининг пойига йиқитмай қўймади...
Ашурали ака Хосиятнинг кўзларига қарай олмай, анча пайт- пиёла гардишини бармоғида айлантириб, шуларни ҳаёл қилиб ўтирди...
-Куёвим нима иш қилади?! Ўзидан сўрашга ҳижолат тортдим...
Хосият узоқ сукутдан сўнг янграган- бу саволдан секин бир қўзғолиб қўйди, кўзи билан ҳалиям дастурҳонни бир нарсалар билан тўлдираётган Анисага ҳижолатли қараб, кейин жавоб берди:
-Уздунробита деган телефон операторлик компанияси бор, ҳозир шу ерда ишлаяптилар...
Ашурали ака тушунмаса ҳам "ҳм" деб- бош ирғаб қўйди. Барибир Хосиятга ортиқча савол бериб ўтиришни ўзига эп кўрмасди. Шу сабабли Хосиятнинг ўзи гапни Ҳуррият опасининг қизчаси- Инобатхонга бурди:
-Набирангизни кўрдингизми, жуда ширин бўлиб қолгандир а?!
Ашурали аканинг ниҳоят лабига табассум инди:
-Ҳа... Умри ўхшамасин, худди Саодатнинг болалигига ўхшайди...
Мавзуга- Саодат исми аралашгач, Хосиятнинг юраги яна бир ғижиниб ўтиб кетди, қани ҳаммасини дадасига рўй-рост айни дамда гапириб бера олса...
Опасининг ўлими, Комил гарангнинг масҳаромуз нигоҳлари, ҳамма-ҳаммасини, қанақа ойиси қийналганларини шу рўпарасида турган одамга айтиб беролса...
Яна томоғига аччиқ йиғи тиқилгандек бўлди, аранг- боя Раҳбар хола гапирган гапларни эслади...
"Гапирганнинг фойдаси йўқ! Ўзи ҳис қилмаган оғриқни- бировга сўзлаб беришдан умуман наф йўқ!"
-Хосият!
Тепадан эрининг товуши эшитилиб, ўрнидан шошиб турганча, зина томонга ошиқди. Ўзларининг хонаси томондан ингичкароқ йиғи овози эштиляпти: Зуҳрахонининг овози шунақа эди!
-Секин... Ҳозир йиқилиб тушасан, секин келавер..
Хосият хоналарига ҳали кириб улгурмаганди, мана ҳозироқда кириб кўрди-ки: ҳамма ёқ- пушти ва ҳаво ранг шарларга тўла, ўз кроватлари ёнига қўшилган ва безатилган жажжи икки кроватда эгизаклари ётибди.
Қизалоғининг қорнини тўқлаш мақсадида қилаётган харакатларига- Қудратнинг завқи келиб қараб турди, кейин келиб- Хосиятнинг пешонасидан ўпди:
-Бахтимга ҳаммаларингиз соғ-саломат юринглар, илоҳим...

Раҳбар хола ўз меҳмони Мастура билан анча суҳбатлашиб ўтирди. Беванинг яна жойланмаган икки ўғли ва бир кенжатой қизи бор экан.
-Ўғилларим тоғасининг ёнига кириб қолган, акам икки оилани мана ўн йилдан бери- бир ўзлари эплаб келяптилар. Сиз бериб юборган пулларни шундоқ қўлларига тутқаздим. Умридан барака топсин, пулимга қўл ҳам теккизмай, "бошингда иш кўп ҳали, буларни ўғилларингга сарфлаймиз" дедилар. "Болам бечоралар-мактабда дурустроқ ўқишолмади, энди бир қора ишчи бўлади-да" деб ўксиниб ўтиргандим, ўзларига қўшиб- Хитойга олиб кетдилар. Энди умидим фақат Худонинг ўзидан...
Мастуранинг бу изтиробли ҳасрати- Раҳбар холанинг ҳам бошини эгди. Бу аёлга яна нима деб таскин беришни у билмасди. Ўртадаги ғалати сукутдан ҳижолат тортган аёл, чўзилиб кампирнинг кафтларидан тутди:
-Сизга даъвою достоним йўқ, аслида булар ҳаммаси Тақдирдан...
Раҳбар хола "шунақа!" дегандек бош сараклатиб жим бўлди
.

(Давоми бор)

Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu
333 views16:06
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:06:56 ​​#Безовта_руҳ.
(87-қисм)
Хосиятга бу маросимда юрганларнинг баъзиси таниш ва баъзиси мутлақо нотаниш инсонлар эди. Айниқса, бир четда стулда букчайганча, ҳаммага бегонадек- ўзи билан ўзи йиғлаб ўтирган аёл унинг эътиборини тортмай қолмади. Раҳбар хола кутилмаганда шу аёлни ёнига чақириб қолди. Аёл юрганда ҳам сал букчайиброқ юраркан, ўрнидан туриб кампирнинг олдига борди. Бечоранинг устида янги, оҳорли кийимлар ялтираб турса-да, бу кийимлар ичидаги- вужуди ва руҳи жуда абгор эди. Айниқса кўзларининг мудом ёшланиб туриши- Хосиятга онасини эслатиб юборди.
-Мастурахон, жоним синглим ёнимга келинг! Етмиш саккизга киряпман, тавба тазарруни ўзингизга қилай, сингилжоним...
Мендек гумроҳни кечирасизми?! Қулоғим том битмасидан- шу узримга жавобингизни эшитиб қолай дедим...
Хосиятга бу мавзу бутунлай нотаниш эди! Секин четда турган Дилбар опага қаради. У ҳам ҳаёлчан- курсига бир ёғини ташлаб, қандайдир нуқтага қараганча ўтирибди.
Ҳалиги аёл Раҳбар холанинг ёнидаги курсига ўтириб, яна дув-дув кўз ёш тўкди. Кейин янги жемферининг чўнтагидан жуда ғижим бўлиб кетган рўмолчасини олиб, кўз ёшларини роса сидириб артди:
-Кечирдим, хола, дарди-ғуборимни чиқардингиз, йиғлаганимни "айб"га йўйманг...
Раҳбар холанинг чироғи ёниб, яшнаб кетди:
-Келиб урсангиз ҳам ҳаққингиз бор. Бошингизда "бош эга"сиз ўтган ҳар кунингиздан қарзман! Бу қарзларни узиб, удда қилиб бўлармиди?!
Хосият бу яна бир-узр сўраш удуми эканлигини тушунгач, ичи эзилиб-зина томонга қараб қўйди.
Шу пайтда кутилмаганда Раҳбар хола Хосиятни ёнига имлаб чақирди. У боргунча яна овоз чиқариб важир-вужур қилаётган ёнидаги ёш-ялангни "нари бориб туринглар" деб четлатган киши бўлди. Набира келини унга қулоқ тутиб эгиларкан, Раҳбар хола унга аввал бир тикилиб қаради, сўнг:
-Энди кап-катта хотин бўлиб қолдинг, янаям эсли-хушли ишлар қилишинг керак. Ҳаётда ҳамма хато қилади, хукми эса фақат Худодан! Мана кўриб турибсан, шу ёшида Раҳбар бувинг ҳам- бировдан узр сўраяпти!
Ҳечдан кўра-кеч яхши барибир болам. Бир бурчакда узр сўрасам ҳам бўларди, сени кўрсин деб шундай қилдим! Бандасига худо тавбаси учун муҳлат берса- умрига-умр қўшаркан. Меҳрибон-да...
Мана яшаб юрибман, энди ростакам ухлаб турмасам ё қотиб қолсам- ҳайрон бўлиб юрма...
Бўйнимда ўталмаган қарзим-омонат жоним қолди! Ҳозир боргин-да, дадангни ўзинг кўнглига қара! Анисага тайинлаб қўйганман, ўзи чиройли меҳмон қилади, сен "дик" этиб ўрнингдан туравермай- жим ёнида ўтирсанг бўлди. Санга ҳали дастурҳон солиш мумкинмас...
Хосият "хўп" деб секин зина томонга юрди, пастга тушиб кетгунча- Раҳбар хола унинг изидан қараб қолди. Боя қизнинг отаси Хосиятнинг ёнидан йиғлаб ўтиб кетиши сабабини яхшигина тушунганди.
Ҳар бандасининг кўксида бир руҳнинг уйи бор. Холиқ томонидан пуфланган руҳ- ҳар одам зурриёди танасида у билан то қиёматга қадар- қафасдаги қушдек бесаранжом патирлаб яшайди. Баъзан унинг безовталигини танамиз билан ҳис қиламиз, баъзан эса йўқ!
Ҳозирги узрдан сўнг- руҳи янаям осойишталик ҳис қилган Раҳбар холанинг кўз ўнгида энди бошқаларнинг бир кун изтиробга айланадиган хикояси давом этаётган эди. Умр қисқа, балки Раҳбар хола хозир Хосиятни шу йўлга далолат қилмаганида, бугунги ишлар вақти келиб қизни яна қийнаши мумкин бўлган ҳасратларга сабаб бўларди...
Ашурали ака ҳовлида айланиб юрган экан, уни кўриши билан ерга қараб олди. Хосият жим отасининг ёнига яқинлашиб борар, гапни нимадан бошлашни ҳалиям билмаётган эди. Ваниҳоят, жуда шикаста овозда отасига мулозамат қилган бўлди:
-Дада келиб, чой ҳам ичмагандирсиз, юринг бирга иккимиз гаплашиб чой ичамиз...
Ашурали ака ердан бош кўтаролмай қолди, жим қизининг ёнига юриб келди. Болаликда Хосият отасининг юришини қилиб, доимо ортидан юрарди. Ҳозир ҳар қанча секинламасин, Ашурали ака олдинга ўтиб юрмай унга пайсаллайверди. Ёнма-ён юриб, меҳмонхонага кирдилар. Йўлакдаёқ уларни пайқаган Аниса келиб, ёнларига дастурҳон тузаб кетди.


(Давоми бор)

Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu
321 views16:06
Ochish/sharhlash