Get Mystery Box with random crypto!

​​#Безовта_руҳ (97-қисм) Кечагина зиёратдан қайтишганида И | DUNYONING ISHLARI 🍃

​​#Безовта_руҳ
(97-қисм)
Кечагина зиёратдан қайтишганида Иноят опаси ва поччаси кутиб олишга борганди. Хосият ҳаммаларини бир даврада кўриш учунгина бу тадбирни режалаштирганди. Мана ҳамма жамул жам бўлди. Хосият секин Қудратга кўз ташлаши билан эри боя ўзи билан хонага олиб кирган қоғозни олиб, Ашурали акага узатди. Отаси ундаги арабий ёзувларга тушунмай қараб тураркан, Хосият ўзи қўшимча қилди:
-Бу онам номига қилинган Хажжи бадал гувоҳномаси! Куёвингиз ўз иҳтиёрлари билан онам номига ҳам одам ёллаб шу ишни қилдилар...
Онам Инобатхон Юнус қизлари номига ёзилган...
Қоғоз давра бўйлаб айлана бошлади. Бир қур айланиб яна Ашурали аканинг қўлига қайтиб келганида, Хосият кўрдики- отаси йиғлаётган экан.
Ашурали ака тиззаларига таяниб ўрнидан турди, аста ёнидаги одамларни четлаб ўтиб, Қудратнинг ёнига келди. Куёвини маҳкам бағрига босаркан, даврага пашша учса сезилгудек сукунат чўмганди:
-Раҳмат ўғлим, Худо сиздан рози бўлсин...
Қудрат қайнотасига қарата бирон сўз демасдан-жим турди. Ашурали ака айни дамда қалбидаги гапларни айтишга жуда истиҳола қилаётган эди.
Аёлига битта рўмол олиб бермабди-эр бўлиб. Каром сатанг эса айни пул топар пайтида лимондек шарбатини сўрди-ю, қуввати кетгач- эшик томонни кўрсатиб юборди. Олти қизни бир кунда кўзи қийиб, бу ҳовлидан чиқиб кетганди, Отабек туғилганида ортидан келган Инобатга ўғлини олиб чиқиб кўрсатганди...
Каром сатангнинг олдида уни ер бурун қилиб, "Отабекнинг тўйига Охунни олиб келаман!" деб гердайганди-ўшанда...
Эҳ бу ҳаёт...
Паловхонтўрадан бўшаган лаган- ўртадан кўтарилгач, яна ўтганлар ҳаққига дуога қўл очилди. Ўғилойни ташлаб, "эртага эртароқ борарсиз" деб Давлатхон чевар ҳам кетишга чоғланди. Куёвлар бир томон, бир-бирининг пинжига кирган опа-сингиллар бир томон бўлиб қолди. Муҳрли қоғоз эски шкафнинг қўш ойналари орасига қистирилди.

Хуфтон намозини айвонда эридан сўнг ўқиб бўлган Хосият рўмолини тўғирлаб, ичкари уйга кирди. Ўғилойнинг қизчаси роса ўртада қўғирчоқ бўлаётган экан, Хасанбойи ҳаммадан чақалоқни қизғониб, мушт дўлайтириб ўтирибди.
-Ўзларингда ҳам яна туғилади, ўшани қизғониб ўтираверасиз!- Ҳуррият жиянининг юзидан чимчилаб гап қотди.
-Эртага ойимнинг бошига Муродилла поччам билан Қудратакам чиқиб келишса-яхши бўларди!- Хосият жиддий қиёфада Ҳурриятга қаради.
-Хўп айтиб қўяман унда, ҳижолат бўлма, албатта чиқадилар.
Хосиятнинг бояги гап ёдига тушди:
-Комил амакига нима бўлган?!
Ҳуррият бир ўйланиб олди, унинг ҳозирги кўтаринки кайфиятидан энди асар ҳам қолмаганди.
-Ўғли Нозимжоннинг қизи яқин қариндошларнинг никоҳидан туғилганигами, туғма нуқсони бор эди. Комил амаки кесса қон чиқмас одамлигига бориб, "ўлса-ўлиб кетаверсин, яна хотининг туғиб бераверади!" деб ўғлига қарши чиқди. Қизчани олти йиллар олдин "киши билмас" -Қўқонга ташлаб келишган экан.
Кейин эса ўша ерда норасида вафот этгач, бориб ўлигини олиб келишибди. Қандай кўмишганини ҳам биров билмади.
Ўша Диёрахон ундан кейин яна бир қиз туғди. Бунисида эса буйрак етишмовчилиги аниқланибди. Нозимжон кунда отаси билан уришиб, гап-талашаётгани- шу бизникигача эшитилиб турадиган бўлди. Ўртада у Диёрахон ҳам аразлаб бир неча марта кетиб-келди.
Комил гаранг-яқин икки йилдан бери шунақа ғалати бўлиб қолган. Ўғлининг парвойи фалак, отаси қаерда думалаб ётибди иши йўқ. Муродилла поччанг бир неча марта ариқлар ичидан суғуриб чиқиб, уйига киритиб юбориб юрди. Тавба қилдиму, одамнинг бунақа хор бўлишини энди кўришим...
Хосият узоқ пайт жим ўтириб қолди. Ҳурриятнинг гапи ҳали тугамаган эди:
-Бир куни ўша Диёрахон магазиндан қайтаётсам йўлимни тўсди, "буни нима гапи бор экан деб қараб турсам": сен ҳақингда гапириб қолди. Эмишки, янги келинлигида биров маҳаллага сени ўғлига сўраб келиб қолган экан-шу Комил гарангнинг хотини, Диёранинг қайнонаси сени роса ёмонлаб берибди...

(Давоми бор)
Ummu Zaynab Ummu
@ummuzaynabummu