Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алайкум хурматли 'БА | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли "БАСТИОН" канали админлари ва кузатувчилари, бу канални мунтазам кузатиб борамиз жуда куп муаммолар тезлик билан ижобий хал булаётганини гувохи буляпмиз, бунинг учун сизларга ва мутасадди рахбарларга рахмат айтган холда бизни муаммо хам ижобий хал булади деб умид киламиз.

Биз Андижон вилояти Хужобод Автомобил бозори тадбиркорлари бозор худудида ичимлик суви йуклигидан жуда кийин ахволда коляпмиз, хаммага маьлум бозор хвфтада 2кун яьни жума-якшанба кунлари булади, шундаям ичимлик сувини бозор ходимлари беркитиб куйишади, кишдаку музлаб колади деб беркитишарди, ёзда нима учун беркитишини билмаймиз максадлари нима экан.

Илтимос шу марожаатимиз рахбарларга етиб боришида ёрдам беринглар.” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr