Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алайкум ҳурматли адм | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум ҳурматли админлар.

Сизлардан шу мурожаатни Вазиримиз Ш.Қудбиевга ердам сураймиз.

Муҳтарам Президентимиз ПФ-269 фармонига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирликлар қўшилиб Иқтисодиёт ва молия вазирлик ташкил этилди. Шундан сўнг разрядлар коэффициентлари тушиб ойликларимиз камайиб кетти.

Лекин солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлик негизига ўткан болса ҳам уларнинг разряд коэффициентлари ёки ойликлари камайгани йўқ.

Мисол учун:-
Бош мутахассис Раҳматов Раҳимжон умумий иш стажи 4 йилу 1 ой десек. Вазирликлар қўшилмасдан олдин Иқтисодий бўлими бўйича Разряди - 11, коэффициенти - 2.014 бўлиб жами ўртача ойлик 5 069 208 сўм эди.

Молия бўлими бўйича Разряд-8 14.02.2022 йил ПҚ-128 қарорининг 3-иловасида кўрсатилган 1.5 баробарга коэффициенти ошириш ҳисобига к=1.63*1.5=2.445 ҳамда вазирлик устамсига билан жами ўртача ойлик 5 402 689 сўм эди.

Солиқ инспексияси ходими Раҳматов Раҳимжон лавозими солиқ умумий стажи 4 йилу 1 ой инспектори бўйича Разряд-9 1.7 баробарга коэффитсиенти ошириш ҳисобига к=1.755*1.7=2.9835 жами ўртача ойлик 5 622 427 сўм эди.

Энди вазирликлар ва қўмиталар қўшилиб ойликларимиз камайиб кетти лекин солиқ органлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бўлиб ҳам лекин уларнинг ойликлари ўзгармади, лекин иқтисодиёт билан молия ҳодимлари ойлиги кескин камайиб кетти.

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ бўлгандан сўнг БОШ МУТАХАССИС МИСОЛИДА
Разряд-9 коэффитсиенти-1.755 жами ўртача ойлик 4 418 360 сўмни ташкил қилиб, Иқтисодиёт ходими ойлиги 5 069 208-4 418 360=650 848 сўмга
Молия ходими ойлиги:
5 622 427-4 418 360=1 204 067 сўмга ойликлар камайди.

Президентимизнинг 2022 йил 14 февралдаги 128 сонли қарори бекор қилинмадику лекин амалда қўлланилмаяптику?

Ойликлар камайиши ҳодимларни норозичилигига сабаб бўлмоқда.

Вазирликни ойлиги баланд дегани туман бўлимларнинг ойлиги баланд дегани эмаску.

Чунки кундан кунга озиқ овқатларнинг нарх ошиб борилмоқда лекин олинаётган ойлигимиз йўл кира ва тушлигимизда ортириб оила харажатига етказа ололмаймиз.

Салоҳиятли кадрларни моддий ва маънавий жиҳатдан етук бўлсагина иш унумдорлиги ошадику.

ҲУРМАТЛИ ВАЗИРИМИЗ УШБУ МУРОЖААТИМИЗГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗНИ СОʻРАЙМИЗ. ТУМАНДА ИШЛАЁТГАН ҲОДИМЛАРНИ ҲАМ ОИЛАСИ БОРКУ ИШЛАШДАН МАҚСАД давлатимизга ўз ҳиссамизни қўшиш ҳамда оила яшаш шароитини яхшилаш ва фарзандларимизни етук инсон бўлишлик учун хизмат қилишимиз жоизку.

Илтимос УШБУ МУРОЖААТИМИЗ ВАЗИРЛИГИМИЗГА БОРИШЛИКДА ЁРДАМ БЕРИШЛИКНИ СЎРАЙМИЗ.” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr