Get Mystery Box with random crypto!

Амалдорлар ойлигига осилаётган журналистларнинг ўзи йилига 500 | BASTION

Амалдорлар ойлигига осилаётган журналистларнинг ўзи йилига 500 миллион сўмдан ортиқ маош олишади.

Вазирликлар, давлат идоралари, агентлик ва қўмиталарда матбуот котиби лавозимида ишлаётган журналистларга ойига 10 миллион сўмдан бошланувчи ойлик маош ажратилиб келинмоқда.

Ўзи ишлаётган давлат идорасини ҳар қандай негативлардан ҳимоя қила олган, ишхонаси нуфузини кўтаришга ҳисса қўшаётганлари эса 25 миллион сўмдан бошланувчи ойликларга эга чиқишган.

Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров судялар билан тенг миқдорда 33 миллион сўм ойлик маош олади;
Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов эса 26 миллион сўм олади;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Дурдона Очилова 22 миллион сўм;
Рақамли Технологиялар вазирининг ОАВ буйича маслаҳатчиси Камола Собирова 29 миллион сўм расман маош олишади;

Хусусий нашрларда кўзга кўринган эл билган мухбирлар 20 миллион сўмдан камига ишлашмайди;

Келинглар гап исботи билан бўлсин. qalampir.uz сайти асосчиси Қамариддин Шайхов ойига 75-80 миллион сўм, rost24 сайтида бош муҳаррирлик қилган Анора Содиқова 50 миллион сўмни, kun.uz асосчилари пул ювишда устаси фаранглардан улар матбуот фонида топаётган йирик миқдордаги пуллар домлалар томонидан ҳаттоки “ҳаллоланган” сайт мухбирлари Жамшид Ниёзов, Толиб Рахматовлар 20 миллион сўмни ойлик шаклида ҳазм қилиб келишган.

Банклардан, Қишлоқ қурилиш банки матбуот котиби Шуҳратжон Орипов 27 миллион сўм, Асакабанк матбуот котиби Максим Носов 29 миллион, Миллийбанк матбуот котиби Зебо Тўхтаева 31 миллион, Алоқабанк матбуот котиби Зуҳра Юнусова 24 миллион сўм ойлик маошга эгалик қилишади.

Журналистлар ва блогерлар шунингдек қандайдир мавзуни ёзишлари учун ҳам ёзмасликлари учун ҳам қўшимча ҳақ олиб келишади.

Амалдорлар ойлигига осилаётган журналист ва блогерлар ўз ҳамкасблари ойликлари ҳақида миқ этишмасди. Мана ҳақиқатни эл билиб олди. Мақоладаги ойликлар нари борса 1-2 миллионга фарқ қилиши мумкин.

Номи келтирилган журналистлар ўз ойликлари шунча эмаслигини исботлашсинчи TELEGRAF_UZB

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr