Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Фуқаролик ишлари бўйича Асака | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 08.04.2022 йилдаги Суд буйруғига асосан, қарздор Ж.Юлдашевдан бир нафар фарзандимнинг моддий таъминоти учун 1/4-қисм миқдорида алимент ва моддий ёрдам ундириш беглиланган.

Мен ушбу ижро ҳужжатлари бўйича 5 ойдан буён Андижон туман давлат ижрочиси ва уни назорат қилувчи МИБ Андижон вилоят бошқармасига жуда кўп маротаба мурожаат қилишимга қарамасдан натижа бўлмади.
Қарздор давлат ташкилотида ишлашига қарамасдан, яъни қарздорни иш ҳақидан ундиришни имкони бўлсада, бундан ташқари қарздорни номида икки дона автомашина бўлишига қарамасдан, шу кунга қадарли алимент ва моддий ёрдам пулларимни ундириб бермасдан келишмоқда.
Қарздорни автомашинасига қўйилган чекловни ечиб бериш масаласида уч-тўрт кун олдин нотаниш одамлар телефон қилишди, қарздор алиментни умуман тўламаганлиги сабабли, автомашинага қўйилган чекловни ечиб бермайман деб айтсам, ушбу шахслар МИБ орқали чекловни бекор қилдирамиз бўлмаса деб айтишди.

Ажаб эмаски 5 ойдан буён алимент пулларимни ундириб бермаётган МИБ ходимлари ўз манфаатлари йўлида чекловни ҳам бекор қилиб юборишган бўлсааа!!! Интернет орқали берилаётган ҳабарларда, пора билан қўлга тушган МИБ ходимлари ҳақида маълумотларни ўқиб қолябмиз, шунга биз ҳам гумон қилябмиздаааа!!!

МИБни назорат қилувчи ташкилотлардан қарздорни автомашиналарига қўйилган чекловни бекор қилинганлик ва уни иш ҳақидан алимент пулларим ундирилмаётганлик ҳолатларини назорат қилиб беришларини сўраб қоламан.” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr