Get Mystery Box with random crypto!

Ваниҳоят!!! Энди мактаб дарсликлари бепул бўлади. Маълумки ке | BASTION

Ваниҳоят!!! Энди мактаб дарсликлари бепул бўлади.

Маълумки кейинги кунларда мактаб дарсликларининг ижараси 3 баравар ошгани тўғрисида хабарлар тарқалган ва кўпчилик бундан норози бўлган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бунга ўз муносабатини билдирди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов: 
“Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди. 
Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди”.

@Tanqid_va_Taxlil_1