Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алайкум Бастион. Буг | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ассалому алайкум Бастион.

Бугун 17:00 да Андижон вилояти худудий газ таъминоти биносида вилоятдаги хамма метан заправкаларни вилоят газ таъминоти рахбари Солохидинов, шприц заводи ва бир канча бизнесларига катта микдорда кредит олиб тулашга курби етмай колган бизнесмен Журатбой бошчилигида йигилиш булди. Журатбой Андижон футбол клуби рахбари хам хисобланади.

Йигилишдаги мавзу заправкачиларни ихтиёрий-мажбурий равишда Андижон футболига ойига уртача 20-30 млн сумдан хомийлик килдириш. Бу дегани вилоятдаги 100 дан ортик заправкалардан 2-3 миллиард сумини олиб куйиш. Агар хомийлик килмаса газини узиб куйиш ёки атайин газ босимини пасайтириб куйиб заправкаларни кийнашдир. Босим пасайса яна километрлик очередлар булишига сабаб булади.

Биз 21 чи асрда яшаябмизми ёки 90 йиллар кайтиб келдими? Ха айтганчи газни рахбари бу бизнимас вилоят хокимини топшириги деб жуда куп марта такрорлади” - дейилмоқда хабарда.

P.S. No comment

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr