Get Mystery Box with random crypto!

#Ижтимоий_одоблар Қўнғироғингиз 'иккинчи линия'га тушса... | BasmalaTV | Расмий канал

#Ижтимоий_одоблар

Қўнғироғингиз "иккинчи линия"га тушса...

Бировга қўнғироқ қилаётганда "иккинчи линия"га тушсангиз, тўхташ тугмасини дарҳол босинг. Бўлмаса, икки киши ўртасидаги суҳбатга суқулаётган кишидек беодоблик қилган бўласиз.
Бу ҳолатда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган киши ҳақида гапириб ҳам ўтирмадим.

Бундан ҳам ёмони - ёнингизда суҳбатдошингиз бўла туриб, қўнғироққа жавоб қилишингиз ва давомли суҳбатлашишингиздир. Бу ишингиз билан суҳбатдошингизни тўсатдан тарк этиб, бошқа киши билан гаплаша бошлаган кишига ўхшайсиз.

Ҳолатнинг суҳбатдошингизга қанчалар ёқимсиз эканини тасаввур қилиб кўринг.
Агар у сиз кутаётган муҳим қўнғироқ бўлса, суҳбатдошингиздан "Узр, жавоб қилсам майлими?" деб сўранг ва лўнда гаплашинг. Мана шу одобдан бўлади.

Мубашшир Аҳмад

Ўтказиб юборманг
https://t.me/basmalatv