Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Баъзи кишилар султон ва ҳоким хузурида бошқаларни | BasmalaTV | Расмий канал

#Мулоҳаза

Баъзи кишилар султон ва ҳоким хузурида бошқаларни ёмонлаш эвазига обрў қозониш ниятида ғийбатчига айланади

Муолажаси. Султон ёки ҳокимнинг олдида бир мусулмонни ёмонлаб, хорлаб, ўзи обрў олган одам ҳеч қандай фойда топа олмайди. Чунки бу обрў ва иззат дунёникидир. Дунё эса бир кун завол топадиган нарсадир. Дунёнинг орому роҳати ҳар қанча давом этса ҳам, барибир фонийликка юз тутади. Кейин Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги қаттиқ ҳисоб-китоб ва шиддатли азоб бошланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ва мени Аллохдинг элчиси деб гувоҳлик берадиган кишига ўз уйи кенг бўлсин ҳамда ўз гуноҳига йиғласин. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган киши фойда топиши учун яхши гапни гапирсин ёки саломат бўлиши учун сукут сақласин”. (Ат-тарғиб ват-тарҳиб”да Имом Табаронийдан нақл қилинган)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки бир мусулмоннинг эвазига (яъни уни ғийбат қилиш, ёмонлаш ёки унга озор бериш билан) бир луқма таом еса, Аллоҳ унга жаҳаннам (ўти)дан ўшанинг ўхшашини егиздиради. Кимга бир мусулмоннинг эвазига (яъни уни ғийбат қилгани, ёмонлагани ёки унга озор бергани сабабли) бир кийим кийгизилса, Аллоҳ унга жаҳаннам (ўти)дан ўшанинг ўхшашини кийгизади. (“Сунани Абу Довуд”, 4881-ҳадис)

Мухаммад Абдулхай Лакҳнавий
"Ғийбат" китобидан

Ўтказиб юборманг
https://t.me/basmalatv