Get Mystery Box with random crypto!

#маърифат_ёғдуси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилина | Barno Saidrahmon

#маърифат_ёғдуси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Азизлар,  Аллоҳнинг гўзал исмларини ёд олиш билан бирга, уларнинг маъноларини ҳам ўрганамиз.

1.  Аллоҳ.
«Аллоҳ» лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд, яъни ибодат қилинган Зот деган маънони англатади.
«Аллоҳ» лафзи яккаю ягона маъбуди ҳаққа исм бўлиб қолган. У Зотдан бошқага бу исм ишлатилмайди.
Баъзи уламолар «Аллоҳ исми аъзамдир», деганлар. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар бу лафзи жалола ҳақида алоҳида китоблар ҳам ёзганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@barno_saidrahmon