Get Mystery Box with random crypto!

«Бизнесни ривожлантириш банки», «BRB Tech» компанияси ва «Ўзбе | 🇺🇿Bankxabar

«Бизнесни ривожлантириш банки», «BRB Tech» компанияси ва «Ўзбекистон IT ҳамжамияти» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар IT соҳасидаги мутахассислар учун хакатон тадбирларини ўтказиш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш йўналишида ўрганишларни олиб бориш, банк учун IT мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа бир қатор йўналишларда ҳамкорликни амалга оширади.

Маълумот учун: Ўзбекистон IT ҳамжамияти 6000 дан ортиқ IT мутахассислар ва 200 та волонтёрлардан иборат мамлакатдаги энг йирик IT ҳамжамияти бўлиб, Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантириш ва қўллашга киришган IТ мутахассислар, тадбиркорлар, талабалар, компания ва ташкилотларни бирлаштирувчи куч ҳисобланади.

Батафсил

Каналга уланиш @Bankxabar