Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Telegram kanalining logotibi bankmijoz — Bank va Mijoz
Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 46.28K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 211

2022-01-17 12:02:54 Хорижий давлатларнинг банклари ваколатхоналарини
аккредитация қилиш тартиби енгиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг банклари ваколатхоналарини
аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (№1883, 23.12.2008 й.) киритилган ўзгаришларга кўра,

Ваколатхона очишда, қисқа муддатли мажбуриятлари IBCA, Moody’s ёки Standart and Poor’s агентликлари таснифлари бўйича А1 (ёки А+) дан паст бўлмаган рейтингга эга Банкларга бериладиган афзаллик;
Ваколатхонани рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ундирилиши бекор қилинмоқда.

Шунингдек, Ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир
иш кунидан кечиктирмай Ваколатхонага аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги сертификат берилиши белгиланди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ўз ваколатхонасига эга банклар билан бу ерда танишишингиз мумкин:
https://cbu.uz/oz/credit-organizations/offices-foreign-banks/

@bankmijoz
12.3K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-01-17 07:52:23 Хабарингиз бор, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг бир қисмини таъминлаш мақсадида тақдим этиладиган кафилликлар ажратилиши жорий йил 5 январидан тўхтатилган эди.

Маълум қилинишича, Жамғармада кафилликларни таъминловчи ресурс маблағлари шаклланганлиги сабабли, тижорат банкларининг кичик тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича кафилликлар ажратилиши қайта тикланган.

Манба.

@bankmijoz
14.6K views04:52
Ochish/sharhlash
2022-01-14 10:31:37
Ҳурматли обуначилар!

ўзбек банклари қандай қонунлар асосида ишлаши;

• мижоз ҳуқуқлари ва банк имконияларига қандай қоидалар таъсир қилиши;

• банк ва мижозлар ўртасидаги қизиқ суд ишлари;

банклар ўзаро қандай судлашиши;

• ва ўзбек банкларида қандай нормаларга амал қилиш кераклигини билмоқчи бўлсангиз,

барчаси ҳақида қуйидаги каналларда ўқишингиз мумкин:

Уланинг
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi
11.0K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-01-14 08:52:54 Капиталбанк техник ишлар олиб борилиши муносабати билан, график асосида босқичма-босқич банкоматлар вақтинча тўхтатилишини маълум қилмоқда.

Банкоматларни тўхтатиш графиги билан бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
12.1K views05:52
Ochish/sharhlash
2022-01-14 08:09:04
Ижтимоий тармоқларда Ипак йўли банки ва Агробанкнинг шаффоф элементлари мавжуд Visa карталари суръати пайдо бўлди.

@bankmijoz
12.9K views05:09
Ochish/sharhlash
2022-01-13 17:47:53 Ўзсаноатқурилишбанк 2021 йилни қарийб 1 трлн.сўмлик соф фойда билан якунлаган.

ЎзСҚБ соф фойдаси 2021 йил якунлари бўйича 998,2 млрд.сўмни ташкил қилган. Кейинги ўринда мамлакатнинг энг йирик банки (ЎзСҚБдан қарийб 1.6 баравар каттароқ) Ўзмиллийбанк – 983,3 млрд.сўм соф фойда билан йилни тугатган.

Шунингдек, қолган айрим йирик давлат банкларнинг 2021 йилдаги соф фойдалари:
Ипотека-банк - 693,7 млрд.сўм;
Агробанк - 404,1 млрд.сўм;
Асакабанк - 100,4 млрд.сўм.

Шуниси эътиборлики, активлари ҳажми Агробанкдан 3,2 марта кам, Асакабанкдан 4,1 марта кам бўлган Ҳамкорбанкнинг соф фойдаси 450 млрд.сўмдан ошган.

Кўриниб турганидек, давлат бошқарувидаги айрим банклар рентабеллиги жуда ҳам паст даражада қолмоқда.

Аслида, банкларнинг даражасини турли ўтказилаётган сўровномалар эмас, шундай аниқ рақамлар ифодалайди.
15.3K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-01-13 14:31:01 "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун

8-модда. Банкларнинг мустақиллиги:

Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.

62-модда. Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари ва банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори:

Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.

Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

@bankmijoz
12.7K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-01-13 10:23:50
TBC Bank жорий йилнинг 23 январидан бошлаб, талаб қилиб олингунча омонатга белгиланган фоиз ставкасини 23%дан 21%га туширишини маълум қилмоқда.

Демак, эндиликда энг фойдали ва эгилувчан онлайн омонат тури бўлиб ANORBANK'нинг Smart 2.0 омонати қолмоқда.

@bankmijoz
14.3K views07:23
Ochish/sharhlash
2022-01-12 09:06:23 Хушнудбек ўз каналида айрим талабалар ҳаракатидан жаҳли чиқиб, койигандек бўлибди.

Ҳа бугунги замонавий талабалар ростан ҳам БАТТАР бўлишга арзийдиган талабалар.

Нимага дейсизми, масалан, эрталаб метрога тушсангиз, кираверишда метрога кириш учун QR чек сотиб олиш учун навбатда турган тартибсиз оломонга дуч келасиз.
Шуларнинг ярми ўша замонавий талабалар!

Улар ҳеч қачон ўзгаришни ўйламайди, ҳар куни келиб шу навбатда тураверади (шуни ортидан дарсга ҳам кеч қолади). Ҳаёлига ҳам келмайдики, транспорт картаси ёки бирор бир банк картасини олиб шу метрога навбатсиз кириш мумкин.

Яна биз шу ёшлардан келажакни кутмоқдамиз! Аслида бир авлод алмашса, барчаси яхши бўлиб кетади деган ёлғон умидлар билан яшаб юрибмиз!

@bankmijoz
12.0K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-01-12 08:06:52 Молия вазирлиги Aхборот технологиялари маркази ва Ипотека-банк ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Ипотека-банкнинг "Ipoteka Mobile" иловасида бюджет ташкилотлари ходимлари учун "Ойлик мониторинг” (ойлик иш ҳақи бўйича электрон шаклда тўлиқ маълумотлар олиш) хизмати жорий этиш режалаштирилган.

Аввалроқ, ушбу хизмат Apelsin мобил иловасида ишга туширилган эди.

@bankmijoz
13.5K views05:06
Ochish/sharhlash