Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 2020 йилга | Bank va Mijoz

2021 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга ошиб, 507,2 трлн. сўмга етди.

Нақд пул айланмасида банк кассаларига нақд пул тушумлари ҳажми 251,7 трлн. сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 255,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Нақд пул тушумларининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2019 йилдаги 26,9 фоиздан 2021 йилда 34,3 фоизгача ошиши кузатилди.

2021 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида уларнинг сўмдаги миқдори бўйича:
100 000 сўмлик банкнотлар улуши – 27,3 фоиздан 34,8 фоизга етган бўлса,
50 000 сўмликнинг улуши – 38,8 фоиздан 34,2 фоизга,
10 000 сўмликнинг улуши – 15,7 фоиздан 14,5 фоизга,
5 000 сўмлик – 16,1 фоиздан 12,7 фоизга,
1 000 сўмгача – 2,1 фоиздан 1,4 фоизга тушди.

Шунингдек, 2 000 сўмлик (0,3 фоиз) ва 20 000 сўмлик (2,1 фоиз) намунадаги банкнотлар муомалага киритилди.

Марказий банк.

@bankmijoz