Get Mystery Box with random crypto!

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунг | Bank va Mijoz

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга (221-I-сон 26.04.1996) қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Унга кўра, Қонуннинг 17-модда (Истеъмолчига нуқсонли товар сотилган тақдирда у билан ҳисоб-китоб қилиш) тўртинчи қисми қуйидагича таҳрирда баён этилган:

"Товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганлиги муносабати билан товар қайтарилган тақдирда, товар қайтарилгунига қадар шартнома бўйича истеъмолчи томонидан тўланган пул суммаси унга қайтариб берилади, шунингдек кредит олиш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатларнинг ҳамда кредит бўйича ҳисобланган фоизлар суммасининг ўрни қопланади."

@bankmijoz