Халқ банки HUMO ва UZCARD банкоматларини интеграциялашни амалга оширди Халқ банки ўз банкоматларида ҳам UZCARD ҳам HUMO карталарини қабул қилиш синов тариқасида йўлга қўйилганини маълум қилди. Эндиликда Халқ банкига қарашли банкоматлардан иккала тўлов тизими карталаридаги пулларни нақдлаштириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўрнатилган жами банкоматларнинг 35 фоизи Халқ банкига тегишли. @bankers_uz 7.0K viewsedited 10:34