Get Mystery Box with random crypto!

Апрел ойида 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган Мар | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Апрел ойида 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ўтган 4 ой давомида 4,4 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан апрель ойида қарийб 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратган. Кредитларнинг 64 фоизи бирламчи, 36 фоизи иккиламчи бозордаги уй-жойларни харид қилиш учун ажратилган.

Жами кредитлар қолдиғида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари улуши (58,6%) ортишда давом этган. Шунингдек, 25 фоиз ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, тижорий шартларда ажратилган ипотека кредитларидан иборат.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1082


@bankers_uz