Get Mystery Box with random crypto!

Аргентинада криптовалюталар билан солиқларни тўлашга руҳсат бе | Bankvabiznes.uz

Аргентинада криптовалюталар билан солиқларни тўлашга руҳсат берилди

Аргентинанинг икки миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган бешинчи йирик провинцияси Мендоса аҳолисига криптовалюталардан фойдаланган ҳолда солиқ тўлаш имконини берди, деб хабар бермоқда coindesk.com.

Криптовалютада олинган маблағлар Аргентина песосига айлантирилади, бу операциялар хозирча номи очиқланмаган тўлов тизими томонидан амалга оширилади. Фуқаролар Binance, Bitso, Buenbit, Bybit, Ripio ва Lemon крипто ҳамёнларидан фойдаланишлари мумкин. Тўловлар фақат стабилкоинларда, жумладан DAI ва USDT да қабул қилинади.

Маълумот учун, стабилкоин одатда АҚШ доллари ёки эвро каби фиат валютаси билан таъминланган криптовалюта туридир.

@bankbiznesuz