Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролар ўз кредит тарихини мустақил олиш мумкин бўлди Фуқар | Bankvabiznes.uz

Фуқаролар ўз кредит тарихини мустақил олиш мумкин бўлди

Фуқаролар учун ҳам “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси веб сайти орқали кредит тарихини олиш имконияти яратилибди, деб ёзмоқда @davletovuz

Кредит бюро веб сайтидаги шахсий кабинет орқали кредит тарихини олиш имкониятини йўлга қўйди.

Қуйидаги йўллар билан шахсий кабинетга кириш мумкин:

1) Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида (Давлат хизматлари марказларидан ЭРИ олган ҳолда);
2) id.gov.uz ёрдамида (id.gov.uz сайтидан идентификациядан ўтган ҳолда);
3) Логин ва парол ёрдамида (Кредит бюрога бир марта ташриф буюриб идентификациядан ўтган ҳолда).

Фуқаролар ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда бир марта текинга олиши мумкин. Бир йил мобайнида қўшимча кредит ҳисоботини олиш нархи БҲМнинг 0,05 баробарини (+15% ҚҚС) ташкил этади.

Кредит тарихини олиш: www.infokredit.uz