Get Mystery Box with random crypto!

​​Банклар, ҳомийлик ва репрезентация Банклар ҳисобот даври як | Bankvabiznes.uz

​​Банклар, ҳомийлик ва репрезентация

Банклар ҳисобот даври якунида регуляторга топширадиган ва очиқлайдиган ҳисобот шаклларидан бири банк баланси бўлиб, унда баланс бўлимларининг умумлаштирилган моддалари бўйича рақамлар келтирилади.

Хусусан, баланс таркибидаги "Даромад ва харажатлар" бўлимидаги рақамларга қараб, банкларнинг ва банк тизимининг даромадлилик кўрсаткичлари ёки харажатлар самарадорлиги бўйича бир қанча статистик-таҳлилий материаллар тайёрлаш мумкин.

Масалан, банкларнинг харажатлари таркибида "Ҳомийлик ва репрезентация" харажатлари суммаси 2020 йил якунлари бўйича жами 279 млрд. сўмни ташкил қилибди.

"Ҳомийлик ва репрезентация" моддаси ўз ичига "Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари", "Аъзолик бадаллари" ҳамда "Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари"ни олади. Тажрибада аксарият банклар балансида бу моддада асосий улушни "Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари" эгаллайди.

"Ҳомийлик ва репрезентация"нинг банклар кесимида қанча суммадан бўлганлиги иловадаги жадвалда.


@bankers_uz