Get Mystery Box with random crypto!

Пенсионерлар лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурми ? Хўш, | Bankvabiznes.uz

Пенсионерлар лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурми ?

Хўш, банк ходимлари пенсионерларга мажбурий тарзда лотерея сотишга ҳақлими?   Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сирдарё вилояти тузилмасига истеъмолчи Э.Н.нинг қилган мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда истеъмолчи банки ходимлари томонидан ижтимоий нафақа пулларига мажбурий тарзда лотерея сотишаётганидан норози бўлиб маҳалла номидан чиқаётганлигини билдирган.Аслида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, пенсия ва нафақаларга мажбурий равишда лотерея чипталарини сотиш қонун билан қатъиян тақиқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий тузилма томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси иккинчи хат бошида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги, истеъмолчи ҳуқуқи ҳимояланганлиги келтирилган  сўров хати юборилди.

Банк томонидан тақдим этилган жавоб хатида ижтимоий нафақа пулларини тарқатиш вақтида фуқароларга лотерея олиш таклиф қилингани тасдиқланган.  Хизмат кўрсатувчи ходим огоҳлантирилиб,  унинг ойлик иш ҳаққидан 5 фоиз жаримага тортилди.