Get Mystery Box with random crypto!

KPI нима? Рақобат ривожланиб бораётган ҳозирги замонавий бозо | Bahodir Ahmedov

KPI нима?

Рақобат ривожланиб бораётган ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётида HR тизими (инсон ресурсларидан фойдаланиш) кенг ривожланмоқда. Бу тизим Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келди. Бозорда ўз ўрнини эгаллаш ва рақобатбардошликни ошириш учун идора, муассаса, корхоналар ва ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Халқаро тажрибада бу жараён самарадорлик кўрсаткичлари KPI (Key Performance Indicator – Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари) орқали баҳоланиб келинади.

KPI – ташкилот (идора, муассаса ва корхона)лар ва хизматчилар фаолиятининг белгиланган талаб даражасида олиб борилишини ёки белгиланган мақсадга эришишни назорат қилувчи, баҳоловчи самарадорлик ёки натижадорлик кўрсаткичи деб ҳам юритилади. KPI – белгиланган мақсад бўйича “ўлчов мосламаси” вазифасини бажаради. Мақсад билан боғлиқ бўлмаган кўрсаткичлар орқали KPI ни аниқлаш мумкин эмас.

KPI ни фақатгина ходимларни рағбатлантириш тизими деб ўйлаш хато. KPI лар стратегияни амалга оширишни баҳолаш воситаси сифатида ишлаб чиқилган. Бу бизнес ўз мақсадларига эришиш йўлида қанчалик ҳаракат қилаётган ёки ҳаракат қилмаётганини тушунишга ёрдам беради. Иш жараёнида ходим кераксиз ишларни бажариши, кўп вақтини иккинчи даражали масалаларга сарфлаши мумкин. Аниқ баҳолаш мезонлари унинг саъй-ҳаракатларини асосий вазифаларга қаратишга ёрдам беради ва уни натижаларга эришишга ундайди.

KPI кўрсаткичлари қуйидагиларга бўлинади: аввалги – улар ўтган натижаларни таҳлил қилиш асосида қўйилади; етакчи – прогнозларга асосланиб белгиланади. Бундан ташқари, KPI ташқи ва ички турларга бўлинади. Биринчиси компаниядаги ютуқларни баҳолайди (кадрлар алмашинуви, маҳсулот сифати мезонлари, реклама кампанияси харажатлари), иккинчиси бозордаги ишларни (улуш, рақобатбардошлик) баҳолайди.

Ходимларни кўниктиринг.

Компаниянинг KPI бўйича янги мақсадларини ходимларга етказинг.
Муайян ходимнинг иши умумий натижага қандай таъсир қилишини, нима учун бу аниқ кўрсаткичлар танланганлигини ва улар қандай ҳисобланганлигини тушунтиринг. Фикр ва эътирозларни тўпланг. KPI бўйича янги иш тизимининг жорий этилиши бошида кўпинча ходимларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Бунда мослашиш учун вақт керак бўлади. Аммо KPI тизими ноаниқ бўлса, ходимлар буни эътиборсиз қолдиришлари ва эски усулда ишлашлари мумкин. Агар тизимни ва унинг баҳолаш критерияларини аниқ қилиб белгиласангиз ҳамда қатъият кўрсатсангиз бунинг самараси жуда яхши бўлади.

KPI ларни ким ва қандай ҳисоблашини белгилаб олинг. Агар KPI электрон дастурий таъминот тизимида ишласа, дастур мустақил равишда маълумотларни тўплайди, натижаларни баҳолайди ва ҳисоботларни тузади. Ҳисоб-китобларни автоматлаштиришнинг энг осон усули Excel дастурида тузилган электрон жадвалдир. Ходимлар бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлайдилар, бўлим бошлиғи эса тўғрилигини текширади ва маълумотларни дастурга киритади. Якунда эса ҳар бир ходимнинг натижадорлиги ҳамда корхона фаолиятига қўйган хиссаси келиб чиқади. Ва албатта меҳнатга ҳақ тўлашда бемалол KPI натижасига таянишингиз мумкин.

Экспертимиз Гулсара Менгзияева тайёрлади.

@yuristkadr