Get Mystery Box with random crypto!

Кеча хабар берилганидек, Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров | BAG'DOD TUMANI HOKIMLIGI

Кеча хабар берилганидек, Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров "Чекмирзаобод" МФЙ ёшлари билан учрашганди.

Учрашув давомида маҳалла ёшларидан бири - "Аёллар дафтари"да рўйхатга олинган 2 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилган М.Эрназарова туман ҳокимига мурожаат қилиб, ўзи учун битта замонавий тикув машинаси сўраган эди.

Фуқаронинг мурожаати бугуноқ ижобий ҳал қилинди: унга замонавий тикув машинаси олиб берилди.

Ўз навбатида, М.Эрназарова кўрсатилган эътибор учун туман ҳокимига миннатдорлик изҳор қилди.