2021-12-07 20:57:59
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Муҳтарам акциядорлар, ҳамкорлар ва мижозлар!Бу йил Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонламоқдамиз.
Ушбу қутлуғ айём билан Сиз азизларни чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.
Қайд этиш керакки, Бош қомусимиз моҳиятида энг аввало инсонпарвар давлат ва жамиятни барпо этиш мақсади муштарак бўлиб, ҳурматли Президентимиз томонидан янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган “Инсон қадри учун” тамойили ҳам ана шу улуғвор мақсадни амалда таъминлашга қаратилган.
Шу боис бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини ҳимоялаш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ, соғликни сақлаш, таълим-тарбия ҳамда молия-банк каби қатор соҳаларда муҳим конституциявий тамойиллар асосида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Айниқса, инсонпарварлик тамойили бутун инсониятни синовдан ўтказаётган коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизнинг кўп талофат кўрмай, энг оғир шароитдан ҳам эсон-омон чиқиб олишида муҳим роль ўйнади.
Айни пайтда республикамизда биргина иқтисодиёт йўналишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳияти юксалтириш, шунингдек банк тизимини трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган фаол ишлар замирида ҳам халқ манфаатлари, улар учун фаровон ҳаёт шароитларини яратиш мақсади ётибди.
Қадрли ҳамюртлар!
Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга тан-сиҳатлик, хонадонингизга файзу барака, меҳнат фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.
Жаннатмакон юртимиз осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлсин!
Эҳтиром ила,
Сахи Аннакличев, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси
2.7K views17:57