Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 24 август куни Kompromatuzb телеграм каналида Ўз | Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov

Жорий йилнинг 24 август куни Kompromatuzb телеграм каналида Ўзсаноатқурилишбанкка тегишли банкоматларда нақд пул йўқлиги ҳақида пост чоп этилган.

Маълум қиламизки, ҳозирги вақтда Ўзсаноатқурилишбанкнинг жойларда жами 343 та банкоматлари мавжуд бўлиб, шундан 330 таси ишчи ҳолатда, 13 та банкоматда дастурлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Банкоматлар доимий равишда нақд пуллар билан тўлдириб борилмоқда, нақд пул етишмовчилиги бўйича муаммолар мавжуд эмас.

Жойлардаги ҳар бир манзилдаги банкоматлар электрон дастур орқали масофавий мониторинг қилиб борилмоқда, бундан ташқари ҳар бир манзилдаги банкоматларга тегишли ходимлар бириктирилган.

Шу билан бирга Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятига жамоатчилик фаолларининг эътибори учун ташаккур билдирган ҳолда Банк фаолиятига оид ҳар қандай мурожаатлар, шу жумладан, нақд пул йўқлиги айтилаётган банкоматларнинг манзили ҳақида маълумот тақдим этилса, Банк мутасаддилари ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, тегишли чора-тадбирларни кўришга тайёрлигини маълум қиламиз.

Банк Ахборот хизмати