Get Mystery Box with random crypto!

ШУКР ВА САБР ҲАҚИДА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « | AZON TV

ШУКР ВА САБР ҲАҚИДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шукр қилувчи овқатланувчи сабр қилувчи рўзадорнинг ўрнидадир», дедилар».
Абу Абдуллоҳ айтади: Таомланиш ҳаракатдир. Рўза тутиш ҳаракатдан тийилишдир. Таомланувчи таомланиши билан Роббига шукр қилади. Рўза тутувчи таомдан тийилиши билан Робби учун сабр қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Иймон икки бўлакдир; ярми шукрдир. Ярми сабрдир», деганлари ривоят қилинган. Сўнгра, «Яқийн иймоннинг хаммасидир», дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар:
«Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли киши учун оят (белги)лар бордир» (42.33).

Сўнгра дедилар: «Ba ерда аниқ ишонувчилар учун оят (белги)лар бор». (Зориёт сураси, 20-оят.)
Бас, яқийн сабр ва шукрни жамлади. У ушбу икки нарсадан бошқа эмас. (Неъмат) берилган шукр қилмоғи лозим. Ман қилинган сабр қилмоғи лозим. Қачон ана униси шукр қилса, батаҳқиқ, иймон ҳақиқатининг ярмини юзага чиқарган бўлади. Қачон мана буниси сабр қилса, батаҳқиқ, иймон ҳақиқатининг ярмини юзага чиқарган бўлади.

@Azontv_azonuz