Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз ҳузурига келганида | AZON TV

Бир куни Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз ҳузурига келганида Расули акрам: «Ё Жаброил! Менга жаҳаннам оловини ва унинг ҳароратини таърифлай оласизми?» – деган саволига, бу жавобни олади: «Аллоҳ жаҳаннам оташини яратди ва минг йил ёқди, у қип-қизил ҳолга келди. Сўнгра минг йил яна ёқди, оппоқ ҳолатга келди. Ундан кейин яна минг йил ёқди, қора ҳолга келди. У тим қоронғиликдир. Эй Муҳаммад, сени Пайғамбар этиб юборган Аллоҳга онт ичиб айтаманки, агар жаҳаннам аҳлининг кийимларидан бир либос ер юзига чиқса, бутун инсонлар ҳалок бўлади, жаҳаннам сувидан бир кўза сув ер юзининг сувларига қўшилса, ундан ичган нобуд бўлади. Агар Аллоҳнинг:

«Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солингиз!» (Ҳоққа, 32) оятида айтган занжирлардан бир гази дунё тоғларидан бирининг устига тушса, муқаррарки, тоғ эрирди. Агар бир инсон жаҳаннамга туширилиб, кейин дунёга чиқарилса, ер юзидаги барча инсонлар унинг заҳарли ҳидидан ўларди».
«Мукошафатул қулуб» китобидан.

Тавба қилиш вақти келмадими?....
Каналга уланинг:
@Azontv_azonuz