Get Mystery Box with random crypto!

МУНКАРЛАРНИ ДУО ИЛА ДАФ ҚИЛИШ ҲАҚИДА Зиёд ибн Илоқадан, ама | AZON OVOZI

МУНКАРЛАРНИ ДУО ИЛА ДАФ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Зиёд ибн Илоқадан, амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар.
Ибн Ҳиббон, Табароний, Ибн Абу Шайба ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилишган.

Абу Абдуллоҳ деди: Одам боласи кеча кундуз ҳаракатда бўлар экан доимо у зот санаб ўтган нарсалар ичида бўлади. Гуноҳи кабиралар мункар ишлардандир. Ёмон хулк мункар ахлоқлардандир. У ҳиқд, ҳасад, бахиллик, зиқналик ва шунга ўхшаш нарсалардир. Тойилиш мункар ҳаводандир. Сил, зотилжам, мохов ва шунга ўхшашлар мункар дардлардандир. Ушбуларнинг барча замоннинг офатларидандир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сендан замонининг офатларидан ва тўсатдан келадиган интиқомдан паноҳ сўрайман», дер эдилар.

Аллоҳ учун сизга илиндим!