Get Mystery Box with random crypto!

ҲАСАН БАСРИЙНИНГ ЧАҚИМЧИГА ҚИЛГАН МУНОСАБАТИ Бир киши Хазра | AZON OVOZI

ҲАСАН БАСРИЙНИНГ ЧАҚИМЧИГА ҚИЛГАН МУНОСАБАТИ

Бир киши Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳаққингда шундай-шундай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Халиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
Ибрат: ориф зотлар нафақат ўзлари, балки бошқаларни ҳам гуноҳдан тўсишга сабаб бўлганлар. Ўзгалар чақимчилик қилганда уни қайтариш ҳар бир мўминнинг вазифасидир.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@azon_ovozi_azonuz