Get Mystery Box with random crypto!

Эй ҳозир бўлган дўстлар! Орангизда Азиз Зотнинг ҳузурига элт | AZON OVOZI

Эй ҳозир бўлган дўстлар!

Орангизда Азиз Зотнинг ҳузурига элтиш учун муносиб тоатга эга бўлган киши борми?! Чунки ҳар бир азиз Унинг ҳузурида тоат билангина азиз бўлади.

Орангизда Билгувчи Зотга муносиб ҳолда холис сажда қилган киши борми?

Орангизда Унинг зикрини ҳақиқатан адо қилган киши борми?

Орангизда Унга вафоси ва ишончи собит кимса борми?

Орангизда бирор кун покликда яшаган киши борми?

Қазога рози бўлиб яшаган киши борми? Эшигидан ғойиб бўлмаган (оиласини қаровсиз қолдирмаган) киши борми?

Орангизда дўстларини яхши кўрганлар борми?

Эй гуноҳкорлар! Унинг ҳузурига йўқсиллик қадамлари билан
боринглар! Унинг ҳузурига бор куч-тоқатларингни сарф қилган ҳолда боринглар! Эй (тавба қилмаган) гуноҳкорлар! Пешона сочидан ушлаб тортиладиган кунда сизларнинг ҳолингизга вой бўлгай!..

«Баҳрул-Маҳабба».
@Azontv_azonuz