Get Mystery Box with random crypto!

Швеция: энди Таврот ва Инжилни ҳам ёқишмоқчи Швеция полицияси | Azon(norasmiy)

Швеция: энди Таврот ва Инжилни ҳам ёқишмоқчи

Швеция полицияси диний китобларни ёқиш акцияси бўйича яна уч кишининг талабномасини олганини маълум қилди. Бу ҳақда Local Sweden ахборот портали хабар берган.
“Полицияга диний китобларни ёқиш бўйича яна учта ариза топширилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, аризалардан бирини Стокголмдаги масжидда “имкон қадар тезроқ” Қуръон ёқишни истаган аёл топширган. Иккинчи ариза 15 июл куни Исроил элчихонаси олдида Таврот ва Инжилни йўқ қилмоқчи бўлган одам томонидан берилган. Яна бир фуқаро 12 июл куни Хелсингборг шаҳри ва Швеция жанубида диний матнларни ёқишни режалаштирмоқда. Полицияга берилган барча аризалар ҳали кўриб чиқилмоқда.

Azon.uz