Get Mystery Box with random crypto!

Дубайда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарувчи завод очилди Ду | Azon(norasmiy)

Дубайда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарувчи завод очилди

Дубайда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган дунёдаги энг йирик чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарувчи завод очилди. Бу ҳақда валиаҳд шаҳзода, амирлик ижроия кенгаши раиси Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум маълум қилди.
“Мен Варсан шаҳрида қиймати 4 миллиард БАА дирҳами (тахминан 1,08 миллиард доллар) бўлган дунёдаги энг йирик ва чиқиндилардан энергия ишлаб чиқарувчи завод очилишида иштирок этдим”, — деб ёзади шаҳзода твиттерида.
Дубай валиаҳд шаҳзодасига кўра, станция 220 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир, бу эса 135 минг уй-жойга хизмат кўрсатиш учун етарли бўлади. – Ко рхона йилига 2 миллион тонна чиқиндиларни атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмасдан қайта ишлашга қодир, – дейди Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум.
2021 йилда БАА 2050 йилгача мамлакатнинг углерод нейтраллигига эришишни мақсад қилган Net Zero 2050 стратегик ташаббусини эълон қилди. Ушбу ташаббус тоза энергия манбаларини жорий этишга қаратилган.
Azon.uz