Get Mystery Box with random crypto!

Тарихда бугун Шаввол ойининг 30-куни Ҳижрий 654 йил 30 шаввол | Azon(norasmiy)

Тарихда бугун
Шаввол ойининг 30-куни

Ҳижрий 654 йил 30 шаввол (милодий 1256 йил 19 ноябр) Ҳижрий еттинчи асрнинг луғат, тафсир ва ҳадис илми имомларидан бири Асируддин Абу Ҳайён Муҳаммад ибн Юсуф ибн Али Ғарнотий (Гранадалик) таваллуд топди. У Гранадада таваллуд топди ва таълим олди. Сўнг Мисрга кўчиб бориб, у ерни ўзига ватан тутди. У Мисрда ўзининг чуқур илми билан инсонлар орасида шуҳрат қозонди. Унинг энг машҳур асарларидан бири тафсир илмида ёзилган «Ал-баҳрул-муҳит» китоби ҳисобланади.