Get Mystery Box with random crypto!

🌙ISLOM NURI

Telegram kanalining logotibi azizxon_domla_darslari — 🌙ISLOM NURI I
Telegram kanalining logotibi azizxon_domla_darslari — 🌙ISLOM NURI
Kanal manzili: @azizxon_domla_darslari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 607
Kanalning ta’rifi

💫𝙱𝚒𝚜𝚖𝚒𝚕𝚕𝚊𝚑𝚒𝚛 𝚛𝚘𝚑𝚖𝚊𝚗𝚒𝚛 𝚛𝚘𝚑𝚒𝚢𝚖🕋
• 𝙸𝚜𝚕𝚘𝚖𝚒𝚢 𝚟𝚒𝚍𝚎𝚘 𝚟𝚊 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚕𝚊𝚛 ✅
• 𝙼𝚊𝚛𝚞𝚣𝚊𝚕𝚊𝚛✅
• 𝙶𝚘'𝚣𝚊𝚕 𝚚𝚒𝚛𝚘𝚊𝚝𝚕𝚊𝚛✅

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-15 13:27:13
«Қиёматда одамлар қандай халқ қилинади?»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласининг ҳамма ёғини тупроқ ейди. Фақат ажбуз занабни емайди. У ўшандан халқ қилинган ва ўшандан қайта таркиб қилинади», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


Шарх: Ажбуз занаб умуртқа поғонасининг охирида жойлашган ўта кичик ҳажмдаги суяк бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгармай тураверишини ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Одам ўлиб, ерга кўмилганидан кейин унинг вужуди чириб тупроққа қўшилиб кетади, куйиб кулга айланиши ёки бирор ҳайвонга ем бўлиши мумкин. Аммо мазкур Ажбуз занаб қолади. Қиёмат қоим бўлиб, ёмғир ёққанда, худди ўсимликнинг уруғига ёмғир таъсир қилиб униб чиққандек, одамнинг жасади ҳам униб чиқади.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

KANALIMIZGA OBUNA BO‘LING

YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING
https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.1K views10:27
Ochish/sharhlash
2022-07-02 03:55:09
Ассалому алайкум, азизларим, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Эрталаб ўқиладиган дуо

Абдуллоҳ ибн Ғанномдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

«Аллоҳумма ма асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака ла шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.
Абу Довуд ривояти (ҳадис)

Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.4K views00:55
Ochish/sharhlash
2022-07-01 23:23:26
Зулҳижжа ойи бошланди!

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётган 11 минга яқин Ўзбекстондан борган зиёратчилар 2022 йил 08 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

2022 йил 09 июль, шанба куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ.

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
924 views20:23
Ochish/sharhlash
2022-07-01 23:19:08 «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.2K views20:19
Ochish/sharhlash
2022-07-01 14:15:18
#СубҳанАллоҳ

Зам-Зам суви билан оддий сувнинг фарқини кўринг

Аллоҳ яратган хар неда бир хикмат бор

Бошқаларга #УЛАШИНГ
═══════════════════

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.5K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-07-01 02:19:07
Ассалому алайкум, азиз ДИНДОШЛАРИМ !

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
Бугунги кунингиз муборак бўлсин!


ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.3K views23:19
Ochish/sharhlash
2022-06-30 22:56:32
Зулҳижжа ойининг илк Жума айёми муборак бўлсин!

Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Яқинларимизни табриклашни унутманг

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.6K views19:56
Ochish/sharhlash
2022-06-30 22:50:59
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

• Қалбимиз тўрида иймон
• порласин
• Мусулмон халқини Аллоҳ
• асрасин
• Бу ғариб қалбимиз нурларга
• тўлсин
• Жума аёмингиз муборак бўлсин!

• Ҳафтанинг муборак кунида
• азизлар,
• Қалбингиз иймон нурига
• тўлсин.
• Меҳрибон онажон, қадрли
• отам,
• Жума айёмингиз муборак бўлсин!

• Яратган Роббимга ҳамду
• санолар,
• Унинг Расулига бўлсин
• дуолар.
• Исму амалингиз Жаннатда
• турсин,
• Жума айёмингиз муборак бўлсин!


ҚАЛБИНГИЗГА ЯҚИН
ИНСОНЛАРГА УЛАШИНГ!

БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.2K views19:50
Ochish/sharhlash
2022-06-28 20:17:31
Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун!

Бошқаларга #УЛАШИНГ
═══════════════════

https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
1.1K views17:17
Ochish/sharhlash
2022-06-28 08:03:37
Инсон вафотидан кейин савоби тўхтовсиз бориб турадиган зикр қайси?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV


Албатта яқинларингизга ҳам юборин


https://t.me/joinchat/vQE7_HWgpXAxN2Mx
984 views05:03
Ochish/sharhlash