2021-11-15 16:44:49
Ассалому алайкум қадри баланд қадрдоним
Азизларим, 17-ноябрь соат 20:00 да бепул онлай вебинар ўтказамиз деб эълон бергандик. Жамоамиз билан келишган холда бу вебинарни номалум муддатга (узоғи 1 ёки 2 ойга) қолдиришга қарор қилдик.
Асосий сабаби 3 та:
1. Вебинар ўтказиш шартлари, платформаси, қулайлиги ва бошқа фойдали жихатлари устида ишлаш.
2. Вебинар сўнгида ташкил этилажак онлайн ўқув курсларимизнинг устида ишлаш, янги маълумотлар ва бўлимлар қўшиш ва энг мухими сифатни ошириш.
3. Яқинда сотувга чиқиш арафасида турган Шукроналик мўъжизалари-3 китобининг якуний ишларини аъло даражада тугаллаш.
Бундан ташқари ўз устимда ишлаш учун ўқув курслари ва бошқа сабаблар.
Ишонаманки бу хабар сизни хафа қилмади. Балки ўз устимда ишлаб сизга янги ўқув курслари, янги китоб ва янги билимлар беришга интилишим сизни хурсад қилди деб умид қиламан.
Бу хабарни имкон қадар кўпроқ танишларингизга юборинг
Мехр ила Сизнинг психологингиз Азизахон Ташходжаева
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
9.0K views13:44