2023-04-09 02:42:25
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳим хонадонимизга Ўз роҳматларини, барокатларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим бизни муҳтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!
Бошимиздаги тожимиз умр йўлдошимизнинг умрларига, ризқларига, касбларига ва наслларига барокатлар берсин!
Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон бўлсин.
Ҳамиша оиламизнинг
ҚИРОЛИ бўлиб юришсин!
Фарзандларимизнинг тарбияларини Ўзингга топширдик Роббим.
Уларни ҳам умриларига, ризқларига, наслларига, касбу корларига барокатлар бергин!
Ҳамиша кўрганда кўзларимизни қувнатгувчи,
Роббимнинг фарзларига ''лаббай" дегувчи,
Ислом арконларини сўзсиз бажаргувчи,
ерда юргувчи ,,Қуръон"лар бўлишсин.
Қалбларида ғамларини, кўзларида намларини кўрсатма, Роббим!
Орқамизда қолиб, ҳайрликлар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи!
Жаннатда Нурдан Тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра.
Мусулмонларга кенглик бер, Ислом динига ривож бер,
ажру мукофотларингни зиёда эт!
Роббим!
Дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!
Роббим!
Бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини,
кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!
Роббим!
Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт!
Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки...
Тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер!
Ихлос бер! Тақво бер!
Роббим !
Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир!
Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир!
Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй!
Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
Оламга тинчлик, хотиржамлик, бахту саодат, меҳр ва муҳаббат, шодлигу қувонч ва илм неъматларингни сочиб қўйгин!
Умримизнинг ҳайрлиси- умримизнинг оҳири.
Амалимизнинг ҳайрлиси- амалимизнинг оҳири.
Кунимизнинг ҳайрлиси- Сенинг олдингга чиқадиган кунимиз бўлсин!
Роббим!
Сенинг муҳаббатингни истаймиз.
Сенга муҳаббатли бандаларингнинг муҳаббатини истаймиз.
Сенинг муҳаббатингга етказгувчи амалларнинг муҳаббатини истаймиз!
Роббим
Қалби торликдан!
Қадри торликдан!
Қабри торликдан
Паноҳингга қочамиз!!!
T.me/AZAN_UZZ
10.1K views23:42